Тожикистонда қама-қамалар давом этмоқда

Сурат манбаси, RIA NOVOSTI

Тожикистонда собиқда қонуний саналган Ислом Уйғониш партияси фаоллари ва аъзоларини ҳисбга олиш, қамаш кампанияси давом этмоқда.

Ҳукумат мулозимлари бугунга қадар Ислом Уйғониш партияси аъзоларидан аниқ қанча киши қамоққа ташланганини очиқлаётгани йўқ.

Айрим тахминларга кўра, ўнлаб фаоллар устидан ҳукм ўқилган бўлиши мумкин.

Айни пайтда биргина шимолий Суғд вилоятида ўтган йил Ислом Уйғониш партиясининг беш нафар аъзоси ҳибс этилгани маълум қилинган.

Бу ҳақда Суғд Ички ишлар вазирлиги раҳбари Шариф Назарзода маълум қилган.

Шариф Назарзоданинг журналистларга маълум қилишича, 2015 йилда Тожикистонда ноқонуний деб кўриладиган гуруҳларнинг 110 нафар раҳбарлари ва фаоллари ҳибсга олинган.

Мулозимнинг айтишича, қўлга олинганларнинг 36 нафари Салафийлар, 34 нафари Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, 20 нафари Ансаруллоҳ, 7 нафар Жундуллоҳ ва 5 нафар Ислом Уйғониш партиясининг аъзолари бўлишган.

Яна тўрт нафар тожикистонлик ИШИД аъзолигида айбланмоқда.

Бундан беш-олти йил аввал вилоят бўйлаб энг кўп ҳибсга олиниб, қамоққа ташланадиган Ҳизбут Таҳрир аъзоларидан эса ўтган йили фақат 2 киши қўлга олинган.

Муҳиддин Кабирий

Сурат манбаси,

Сурат тагсўзи, Муҳиддин Кабирий

Ислом Уйғониш партияси ўтган йил “террорчи” гуруҳ деб эълон қилиниши билан ўз аъзоларига нисбатан мисли кўрилмаган босимларга дучор бўлган.

Бош прокуратура партия раҳбари Муҳиддин Кабирийни сентябр ойида собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида қуролли қўзғолонни ташкиллаштиришда айблаган.

Муҳиддин Кабирий бу айбловларни рад этиб келади.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ислом Уйғониш партияси фаолларининг оила аъзоларига нисбатан босимлар кучайган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан уларни тергов қилиш ва таҳқирлаш одатий тус олгани айтилади.

Бош прокуратура Муҳиддин Кабирийни сентябр ойида собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида қуролли қўзғолонни ташкиллаштиришда айблаган.

Муҳиддин Кабирий бу айбловларни рад этиб келади.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ислом Уйғониш партияси фаолларининг оила аъзоларига нисбатан босимлар кучайган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан уларни тергов қилиш ва таҳқирлаш одатий тус олгани айтилади.

Қамоққа ташланган фаолларнинг адвокатлари ҳам ўзларига нисбатан босимлардан шикоят қилишмоқда.

Сиёсатшунос Парвиз Муллажоновга кўра, Ислом Уйғоний партиясининг тақиқланиши ҳукумат томонидан қўйилган энг катта хатолардан биридир.

Мамлакатдаги ишсизлик ва коррупциянинг мисли кўрилмаган даражада тарқагани, мутахассисларга кўра, жамиятда экстремистик кайфиятдаги диний гуруҳларни фаоллашувига сабаб бўлмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBCUZBEK
  • Twitter - BBCUZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook- BBCUZBEK
  • Google+ BBCUZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – bbcuzbekradio