Тожикистон: «Жамоати Ансоруллоӽ»га аъзо кӯрилган 13 киши қамалди

Тожикистондаги Хӯжанд шаӽар маӽкамаси «Жамоати Ансоруллоӽ» гуруӽига мансубликда кӯрилган 13 кишини узоқ йиллик қамоқ жазосига маӽкум этган.
Улар мамлакат Жиноий Кодексининг жиноий гуруӽ тузиш, унга аъзо бӯлиш, экстремистик гуруӽ тузиш, унга аъзо бӯлиш каби бир неча моддаси билан айбланишган.
Гуруӽ раӽбарлари дея топилган икки киши 12 йилга, қолган 11 киши 9 ва10 йиллик муддатга озодликдан маӽрум этилган.
Маӽкамага тортилганларнинг 12 нафари Конибодом шаӽридан бӯлиб, уларнинг ӽаммаси ишсиз бӯлган.
Истаравшан шаӽрида яшаган 29 ёшли Нажмиддин Шамсиев эса «Жамоати Ансоруллоӽ»нинг Истаравшан ва Конибодом шаӽарларидаги амири дея айбланган.
У бундан уч ой олдин қӯлга олинган. Шамсиевнинг уйи тинтув қилинганда, «Байкал-442» тамғали ва «Макаров» тамғали икки тӯппонча, ӯқ-дори ва қурол овоз пасайтиргичи топилгани хабар берилганди.
Шамсиев сӯроққа тутилгандан сӯнг, унинг сафдошлари ӽибсга олинган.
Тожикистон Олий Суди 2012 йилда «Жамоати Ансоруллоӽ» гуруӽи фаолиятини расман таъқиқлаб қӯйганди.
Тожикистонда «Жамоати Ансоруллоӽ» номи 2010 йилда сизиб чиққанди. Ӯшанда Хӯжанд шаӽридаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бӯлимида юз берган портлашни мазкур гуруӽ ӯз зиммасига олган. Худкуш ӽужумчи уюштирган бу портлаш натижасида 30 нафар милиция ходими жабрланган, улардан уч нафари ӽалок бӯлганди.
Кейинроқ Тожикистон шарқидаги Рашт водийсида мулла Абдулла гуруӽини қӯлга олиш пайтида «Жамоати Ансоруллоӽ» жанговар байроғи топилгани айтилганди.
Ӯтган ойда эса, Покистон Тожикистонга «Жамоати Ансоруллоӽ» аъзоси сифатида кӯрилаётган беш нафар тожик фуқаросини топширган.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик хизмати раӽбарларидан бири билдиришича, бу бешовлон ва Покистон топширган бир нафар «Толибон» аъзоси Тожикистонда бир қатор террорчилик амалларини бажаришни режага олишган. Шунингдек, бу кишилардан бири «Жамоати Ансоруллоӽ»нинг Тожикистондаги гуруӽи раӽбари эканлигини айтганди.
Тожикистонда «Жамоати Ансоруллоӽ»нинг вебсайтига тӯсиқ қӯйилган, унинг босма, овозли ва тасвирдаги маӽсулотларини тарқатиш таъқиқланган.
Ӯтган йили Тожикистоннинг биргина Суғд вилоятида 37 нафар киши «Жамоати Ансоруллоӽ»га мансубликда кӯрилиб, ӽибсга олинган.
Айни бир пайтда маӽкамага тортилганларнинг яқинлари ва ӽимоячилар «Жамоати Ансоруллоӽ»га мансубликда айбланиб, жазо берилаётганлар орасида айбсизлар ӽам борлигини айтишади. Улар террорчи дея кӯрилаётганлар билан ӯзлари билмай мулоқотда бӯлишган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












