Муҳожирликка доир келишув ўзбекистонликларнинг оғирини енгил қиладими?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан ноқонуний муҳожирликка қарши курашга доир қонунни ратификация қилган.
"Шахслар реадмиссияси" тўғрисидаги қонун турли сабаблар билан ватанига қайтолмаётган муҳожирларнинг қайтишини осонлаштириши айтилади.
Ҳар йили ўн минглаб ўзбекистонликлар Қозоғистонга иш излаб борадилар ва улар орасида қулликка тушиш ҳоллари кенг тарқалган.
Хўш, сўнгги қонун ўзбек меҳнат муҳожирларининг Қозоғистондаги вазиятини яхшилашга хизмат қиладими?
Суҳбатдошимиз Остонадаги меҳнат муҳожирларига кўмак кўрсатувчи ижтимоий жамғарма раисининг ўринбосари Акбар Ҳусаинов
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002








