Президент сайлови арафасида Тожикистон мухолифатига босим кучайган

Аксарият тожикистонликлар президент Раҳмонни барқарорлик гарови деб тан олишади

Сурат манбаси, BBC World Service

Сурат тагсўзи, Аксарият тожикистонликлар президент Раҳмонни барқарорлик гарови деб тан олишади

BBC Monitoring шарҳига кўра, ноябр ойида кутилаётган президент сайлови олдидан қудратдаги Халқ Демократик ва мухолифатдаги Ислом Уйғониш Партиялари ўртасида кескин сиёсий кураш бошланиб кетган.

Гарчанд, ҳозирга қадар президентлик сайлови қайси кун ўтиши ва ё кимлар номзод бўлиши ҳақида бирор бир расмий маълумот бўлмаса ҳам, аксарият мухолифат вакиллари ҳукумат томонидан ўзларига нисбатан босим кучайганидан нолишмоқда.

Марказий Осиёда ягона диний-сиёсий саналган Ислом Уйғониш партияси Тожикистон ҳукуматини ўзига нисбатан ёмонотлиқ қилиш кампаниясини бошлашда айблаб чиқди.

Давлат Телерадио қўмитаси бу каби айбловларни рад этгани билан ИсломУйғониш партиясига ўз нуқтаи назарини билдириш учун эфир вақти ажратиш ҳақида талабларга салбий жавоб берди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 1992 йилдан бери қудратда, шунга қарамай у президентликка яна ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Қудратдаги партиянинг муддатидан аввал сайловолди тарғиботи

Ислом Уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий ҳам ўз сафлари кенгайиб бораётганини билади

Сурат манбаси, BBC World Service

Сурат тагсўзи, Ислом Уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий ҳам ўз сафлари кенгайиб бораётганини билади

Халқ Демократик партияси раҳбарининг ҳали ноябр келмаси ва сайлов куни расман белгиланмасидан туриб тарғибот-ташвиқот ишларини бошлаб юборганидан кўпчилик ҳайратлантиргани йўқ.

Номзод афтидан Эмомали Раҳмон бўладиган...

Сўнгги пайтлар унинг бир неча учрашувлар ва йиғилишларда чиқишларини кузатувчиларга кўра, аслида сайловолди тарғиботи деб талқин қилса бўлади.

Ўтган ой бошларида у минтақаларга сафар қилди.

Давлат назорати остидан бўлган диний раҳбарлар билан учрашди.

Ана шу учрашувларда айримлар уни “Шоҳ” деб атади.

Кимдир “ Худонинг элчиси” дея таърифлашгача борди.

Бошқалар мухолифатдаги Ислом Уйғониш партияси номидан “Ислом” сўзини олиб ташлаш керак деб таклиф қилди.

Эмомали Раҳмон қатнашмаса ҳам маҳаллий ҳукуматлар қатор “норасмий сайловолди” тарғибот учрашув ва йиғинларни бошлаб юборди.

Давлат ТВ ва радио қаторида маҳаллий матбуот ана шундай йиғинларни кенг ёритмоқда.

Телевизион ва радиодастурларда фақат Президент Раҳмонни олқишлаган тожикистонликлар ўрин берилмоқда.

Унинг тарафдорлари ҳеч қачон “сиёсий ҳушёрликни” йўқотмасликка телевизион ва радиодастурларда аҳду паймон этишмоқда.

Айни пайтда ана шундай тарғибот кўрсатувлардан бирида Ислом Уйғониш партиясига кескин қарши бўлган чиқишлар кузатилган.

“Сизнинг партиянгиз Шайтон партиясидир. Исломий партия фақат Аллоҳ партияси бўла олади. Бунинг номи Қуръон”, дея ваъзхонлик қилган бир кекса киши 28 июл куни эфирга узатилган дастурда...

Ислом Уйғониш партиясига қарши тарғибот

Тожикистон ўтган аср охирларида беш йиллик фуқаролик урушини бошидан кечирган эди

Сурат манбаси, BBC World Service

Сурат тагсўзи, Тожикистон ўтган аср охирларида беш йиллик фуқаролик урушини бошидан кечирган эди

Ҳукуматнинг Ислом Уйғониш партиясига қарши кенг бир ташвиқот амалларида бу партия мамлакатда беқарорлаштирувчи куч ўлароқ тасвирланмоқда.

Сўнгги пайтда Исломий партиянинг халқ орасида обрўси ортиб бораётгани кузатилган.

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Ислом Уйғониш партиясининг вакили давлат телевизион каналидан чиқиш қилиб, ўз партиясига қарши гапирди.

Бизга ва мамлакатимизга бу партиянинг кераги йўқ, деб айтган Асрор Булбулов.

Ана шу суҳбатдан кейин мухолиф томон ҳукуматни Булбуловнинг бу “иқрорномага” мажбурлашда айблади.

Булбуловнинг чиқиши бир кун ўтиб деярли барча матбуот нашрларида аксланди.

Ижтимоий тармоқлар ва форумларда айни суҳбат қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Аксарият Ислом Уйғониш партиясини қўллаб-қувватлар ва Булбуловнинг мажбурлангани ҳақидаги тахминларни ўртага отар эди.

Тожикистон саккиз миллионлик аҳолига эга.

Шу йил ноябр ойида мамлакатда президентлик сайлови кечиши керак.

Ислом Уйғониш партияси мамлакатдаги иккинчи қудратли куч саналади.

Ислом Уйғониш партияси Тожикистон фуқаролар урушида Эмомали Раҳмон ҳукуматига қарши беш йил жанг қилган ва 1997 йилги Тинчлик шартномасига кўра, Марказий Осиёда ягона расмий диний-сиёсий партия ўлароқ рўйхатга олиниб, қудрат бўлишиш келишуви билан ҳукумат таркибига кирган эди.

Аммо йиллар ўтиши билан Эмомали Раҳмон ҳукумати барча мухолифлари қаторида Исломий Партия вакилларини ҳам ҳукумат лавозимларидан четлаштира бошлади.