Россияда мигрантлар ҳамон таҳқир ва камситишлар остида қолмоқдами?

Сурат манбаси, TASS
Россиядаги Марказий осиёликлар, хусусан, тожикистонликлар ўтган март ойида Москвадаги Крокус мажмуасига уюштирилган ҳужумлардан сўнг уларга нисбатан камситиш, таҳдид ва зўравонликлар ортганини айтишмоқда.
Бахтиёр Россияда 20 йилдан бери яшайди ва электрик бўлиб ишлайди. У кўплаб москваликларнинг муносабатида душманликни ҳис қилади.
"Яқинда метрога тушдим. Ичкарига гавдали, ёши катта эркак кирди. У менга: "Сендан жирканаман", деди. Мен "нима демоқчисан", дедим. У "нарсаларингни йиғиштирда, йўқол", деди. Мен унга "нима демоқчисан? Мен ҳам шу ерда яшайман", дедим".
Марказий осиёликларни босиб олиб кетаётган полициянинг ҳам муносабати шундай. Уларни кўпроқ тўхтата бошлашди.
"Бизга салбий қараш олдин ҳам бироз бор эди. Аммо Крокус воқеасидан кейин жуда ҳам ёмонлашди. Миллий гвардия бўладими ёки полиция улар доим сизни тўхтатиб ҳужжатимизни текширишади", дейди Бахтиёр.
2023 йили Россияда 3 миллион атрофида тожикистонлик яшаган. Уларнинг кўпчилиги ҳужжатсиз юргани учун ушбу рақамлар бундан ҳам баланд бўлиши мумкин.

Совет иттифоқи парчалангач, сўнгги 20-25 йил ичида Россияга Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг катта миқдорда оқими кузатилди.
Миграция бўйича адвокат Муҳаммад Собировнинг айтишича, сўнгги ҳафталарда тарк этиш истагида бўлган Марказий осиёликларнинг аризалари кўпайиб кетган.
"Кўрқув кўп, шунинг учун ҳам кўпчилик кетишни истамоқда. Содир бўлган воқеадан сўнг улар ватанига қайтишни ёки бошқа шаҳарга бориб ишлашни хоҳлашмоқда", дейди у.

Сурат манбаси, ANTON NOVODEREZHKIN/TASS
Тожикистонлик Бахтиёр 20 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. Крокус Сити Холлга қилинган ҳужумдан сўнг у ўзини ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ камситилган ҳис қилади.
У кўплаб москваликларнинг муносабатларида очиқча душманликни ҳис қилади. Бу Марказий Осиёдан келганларга нисбатан қаттиқ чора кўрадиган полицияга ҳам тегишли.
Мигрантлар ишлайдиган жойлар, масалан тарқатиш марказлари ва қурилиш майдонларида рейдлар ўтмоқда.
Барча назорат ва камситишлар туфайли Бахтиёрнинг оиласи қўрқувда. Улар қўрқаётган хавфлардан бири - тутиб олиб, депортация қилиш.
Яқинда Санкт-Петербургдан Тожикистонга тожикистонликлар билан тўла самолёт депортация қилинди.
"Азия-Плюс" нашри манбаларига кўра, 23 мартдан 6 апрелгача Россиядан 800 нафар Тожикистон фуқароси депорт қилинган.
Бахтиёр электрик бўлиб ишлаётган ва Россия паспортига эга бўлса-да, депортация қилиниш онларини кутмоқчи эмас.
Ҳар куни мингга яқин қўнғироқ олаётганини айтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳаммад Собиров Бахтиёр ёлғиз эмаслигини билади.
Мигрантларнинг кетиши Россия учун ҳам муаммо бўлиши мумкин. Чунки Москва меҳнат муҳожирларига ўта боғлиқ. Улар шаҳардаги қурилишларда ишлашмоқда ва мижозларга овқат етказиб беришмоқда. Аммо полицияни бу масалалар қизиқтирмайди.
"Мен қаттиқ қўрқаяпман. Болаларимни тез орада мамлакатдан олиб чиқмоқчиман. Рафиқам ҳамон шу ерда ва болаларим мактаб бориши керак. Аммо кўрққанимиздан уларни 2 ҳафтадан бери уйда ушлаб ўтирибман. Нима бўлган тақдирда ҳам ватанимга қайтаман, чунки ташқи кўринишим славянларга ўхшамайди. Улар бизни ҳеч қачон қабул қилишмайди", дейди Бахтиёр.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳаммад Собиров қаттиқ қўрқув сабаб кўпчилик кетишни истаётганини айтади.
"Содир бўлган ҳолатдан сўнг улар ватанига қайтишни ёки бошқа шаҳарда ишлашни хоҳлашмоқда", дейди у.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














