Хитой ва уйғурлар: Ҳатто онамнинг ўлик-тиригини билмасдим - Xitoy, musulmonlar, uyg'urlar

Азиз Иса Элкун

Сурат манбаси, videograb

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Хитой ва уйғурлар: Ўз онамнинг ўлик-тиригини билмасдим - қаҳрамонимизнинг айтишича, Хитойнинг Шинжон Уйғуристонида қолган онасининг икки йилгача дараги чиқмаган.

Кутилмаганда Хитой телевидениесида кўрсатишганида эса, онаси ўзига қарши гапираётган бўлган. Азизнинг бундан фиғони фалакда:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Би-би-си Лондондаги ана шундай аросатдан қолган мусулмон уйғурларидан айримларини суҳбатга тортишга муваффақ бўлди.

Бу каби парокандалик уларни қанчалик мушкул ва чорасиз аҳволда қолдиргани, қолдираётганини ўрганди.

Асли шинжонлик қаҳрамонимиз Азиз Иса Элкун шоир ва олим ана шундай уйғурлардан бири бўлади.

Оилада ёлғиз ўғил, аммо узоқ йиллардан бери волидасидан йироқда - Лондонда яшашга мажбур.

Таъқиб ва тазйиқлар боис, ўзи онасини кўриш ва дийдорига тўйиш учун Шинжонга бора олмайди.

"Неча йил умри қолган бўлса ҳам, ҳали ҳаётдан кўз юммасидан аввал онам ҳақида қайғуришни истайман. Уни бахтли қилиш, бахтиёр кўришни хоҳлайман. Онамнинг Лондонга келишига изн беринг. Бу менинг сизлардан бир инсоний илтимосим. Ҳамманинг ҳам онаси бор. Мен ўз волидам ёнидаги фарзандлик бурчим, мажбуриятимни бажаришни истайман", - дея ўтинади у Би-би-си билан суҳбатда.

Шинжон Уйғуристони ва мусулмонлар

Шинжон

Сурат манбаси, videograb

Хитой 2016 йилдан буён Шинжонда бир миллиондан ортиқ мусулмонни ҳибсга олган.

Улардан аксариятини маҳаллий уйғурлар ташкил этишади.

Ҳибсдагилар тутиб турилган жамлоқлар ва у ердаги шарт-шароитлар эса, ҳатто бугунга қадар, халқаро миқёсда жиддий танқид ва хавотирларга сабаб бўлиб келади.

Хитой асосан Шинжонда махсусан барпо этган бу жамлоқлар тармоғи дунёдаги "мусулмонларга мўлжалланган энг йириги"га қиёс берилади.

Би-би-си яқинда кўришга муваффақ бўлган расмий ҳужжатлар бу жамлоқларда "маҳбусларнинг қандай қилиб қамаб қўйилиши, онглари ювилиши ва "итоатсизлари"нинг ҳатто жазоланишлари"га далолат қилган.

Аммо расмий Пекиннинг такрор ва такрор рад этишича, таъриф берилаётганидек "меҳнат жамлоқлари" йўқ.

Улар, ўзлари айтмоқчи, "касбий таълим ва тайёргарлик марказларидир".

Би-би-сининг сўнгги тадқиқоти эса, бу куйга тушган биргина Азиз эмаслигини кўрсатган.

Хитой, Шинжондаги яқинларидан узилиб қолган, улар тақдиридан, йилларки, бехабар уйғур оилаларининг Лондонда оз эмаслигини аниқлаган.

Ёрдам илинжида

Азиз Иса Элкун

Сурат манбаси, videograb

Азиз Иса Элкуннинг айтишича, оила аъзоларидан бир нечтаси бу жамлоқларга ташланган.

Йилларки бедарак кетган онасининг дарагини топиш учун Азиз ёрдам илинжида ўз дарди ҳақида ошкора гапиришга аҳд қилади.

Кўрилишича, Хитойнинг "Глобал Таймс" телевизион тармоғи ҳам унинг даъволарини бежавоб қолдирмайди. Онасини кўрсатади.

"Мен онамни шунча йилдан кейин илк бор Хитой телевидениесида кўрдим. У эса, менга - ўз фарзандига қарши гапирарди", - дейди Азиз Иса Элкун.

Буюк Британиянинг "Офком" давлат назорат идораси ҳозир мажбурий иқрорларга оид бу даъволарни ўрганмоқда.

Хитой ҳукумати бу каби иқрорлардан мусулмон уйғурларни ўз истакларига қарши ҳибсга олаётганини ёпди-ёпди қилиш мақсадида қўлланиши айтилади.

"Давлат, таъбир жоиз, ишончсиз одамларни аниқлаш учун уйғурларнинг уйларига партия ходимларини юбормоқда. Бу каби ҳолат, айниқса, Шинжон жанубида кенг кузатилади. "Ишончсиз", дейиларкан, бу ўринда Ислом динига кучли амал қилувчи одамлар назарда тутилади. Жамлоқлар эса, аслида ҳам жисмоний ва ҳам руҳий қийноқлар масканидек кўрилади", - дейди Хитой масалалари бўйича ғарблик тадқиқотчи, лектор Жоанна Смит Финли.

Унинг айтишича, "Бу ишлар, ҳар бир ҳолат хосан кўриб чиқилиши учун ўзларига ҳукумат вакиллари керак" бўлади.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса, Би-би-сининг суҳбат борасидаги расмий сўровини рад этди.

Аммо ўрнига бу ҳақдаги баёнотини берди. Ташқи ишлар вазирлиги воизи номидан берилган баёнотда:

"Бу оилалар жуда абгор ва аянчли аҳволда. Биз уларга ҳамдардмиз. Ходимларимиз ҳибсга олинган мусулмон уйғурларининг Буюк Британиядаги яқинлари билан учрашди. Уларнинг масаласини бевосита хитойлик масъуллар билан муҳокама қилди", - дейилади.

Лондон

Сурат манбаси, videograb

Азиз Иса Элкун уйида экан, телефони, барибир, бир кун келиб занг уриб қолиши илинжида - онасининг қўнғироғини кутиб яшайди.

Отаси эса, онаси билан алоқаси узилган 2017 йилда 78 ёшида, Шинжонда вафот этган.

У ошкора гапирса, ўзининг қисмати Лондондаги қолган кўплаб уйғурлар кечмишини ҳам юзага олиб чиқиши умидида.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek