Ўзбекистон ва Марказий Осиёга яна қандай глобал таҳдид хавф солмоқда - энди геосиёсий танглик янада кучаядими?

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Украина уруши ва Яқин Шарқдаги можаролар фонида бугун дунёда бўй кўрсатиб турган геосиёсий танглик ва глобал иқтисодий инқироз Марказий Осиё давлатлари пойтахтларида ҳам жиддий хавотирларга молик масала бўлади.
Ўқилиш вақти: 7 дақ

Шавкат Мирзиёев бугунги куннинг асосий глобал таҳдидини айтди. Ўзбекистон президентига кўра, бу таҳдид геосиёсий кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё эса, унинг оқибатларини ўткир ҳис қилаётир.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Нима гап?

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев эса, кеча, 12 ноябр куни мазкур сессия доирасидаги жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Бокудаги нутқи ўша соатларнинг ўзидаёқ Ўзбекистондаги барча етакчи нашрларнинг эътиборини ўзига тортди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида тилга олиб ўтган нуқталар эса, уларнинг сарлавҳаларига чиқди.

Озарбайжон пойтахти шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари анжуманининг 29-сессиясига мезбонлик қилмоқда.

Тадбирда жаҳоннинг 80 дан ортиқ мамлакатидан давлат ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Шавкат Мирзиёев эса, кеча, 12 ноябр куни мазкур сессия доирасидаги жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти ўзининг чиқишида иқлим ўзгаришлари бугунги куннинг асосий таҳдидига айланиб бўлганлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев бу таҳдид геосиёсий тангликнинг кучайишига бевосита таъсир қилаётганини айтди.

Украина уруши ва Яқин Шарқдаги можаролар фонида бугун дунёда бўй кўрсатиб турган геосиёсий танглик ва глобал иқтисодий инқироз Марказий Осиё давлатлари пойтахтларида ҳам жиддий хавотирларга молик масала бўлади.

Улар учун бу минтақа барқарорлиги ва хавфсизлиги қадар аҳамият касб этгани кўрилади.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари оқибатларини ўткир ҳис қилмоқда.

Улар аҳолининг турмуш сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқариш йўлида тўсиққа айланмоқда.

Камбағалликка қарши кураш, озиқ-овқат ва энергетик хавфсизликни таъминлаш, ичимлик суви ва ресурсларидан фойдаланиш муаммолари кучаймоқда.

Марказий Осиё минтақаси

Ўзбекистон
Сурат тагсўзи, Аксарият минтақа давлатларининг иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг аксарияти четда меҳнат муҳожирлигида банд, тирикчилиги асосан шунинг орқасидан ўтади.

Марказий Осиё шундоқ ҳам камбағаллик, ишсизлик ва коррупция анчайин долзарб муаммолигича қолаётган, кузатувчилар наздларида, ижтимоий портлаш хавфи нисбатан юқори минтақа бўлади.

Аксарият минтақа давлатларининг иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг аксарияти четда меҳнат муҳожирлигида банд, тирикчилиги асосан шунинг орқасидан ўтади.

Марказий Осиё аҳолисининг умумий сони 80 миллиондан ортади, ҳудуди катталиги жиҳатдан Европа Иттифоқиникига яқин, яқин-яқингача урушлар ичида бўлган ва уч йилдирки, муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олинмаётган Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонга чегарадош.

Аммо ҳосилдор ерлари ва суви кам, сув устидан уруш келиб чиқишидан хавотирлар ошкора билдирилган, ҳавосининг ифлосланиши, қурғоқчилик ва саҳролашиш тобора кучайиши эҳтимоли аллақачон жиддий ташвишларни уйғотиб бўлган, миллионлаб аҳолиси экологик мигрантларга айланишига оид башоратлар янграб бўлган минтақа.

Деярли қуриб битиши инсоният тарихидаги энг йирик экологик фожега қиёс берилган Орол денгизи ҳам Марказий Осиё - Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

Аксарият давлатлари табиий энергия захиралари - нефть ва газга бой.

Бу Ўзбекистон президентининг глобал иқлим ўзгариши муаммосига юқори минбардан туриб илк бор эътибор қаратиши эмас.

Биринчиси эмас...

Шавкат Мирзиёев
rasmiy
Mintaqada havo haroratining oshishi jahondagi o‘rtacha ko‘rsatkichdan ikki baravar ko‘pdir. So‘nggi yillarda favqulodda issiq kunlar soni ikki marta ortgan...
Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da)

Шавкат Мирзиёев, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўтган йили Дубайда бўлиб ўтган худди шундай анжуманида ҳам барчанинг эътиборини минтақага тортган.

Ўзбекистон президенти ўшанда иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурганини айтган.

У бу хавф-хатарлар ҳатто дунё геосиёсий архитектурасига ҳам таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлаган.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари Орол фожеаси туфайли Марказий Осиёда айниқса сезилаётганини қайд этган.

Ўзбекистон президенти ўшанда тилга олиб ўтган фактларга таянилса:

  • Минтақада ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони икки марта ортган, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолган.
  • Минтақа ҳудудида тупроқ емирилиши жараёнлари 30 миллиондан зиёд аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кучли чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.
  • Ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, биохилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда.

Шавкат Мирзиёев шундай деркан, глобал хавфлар кенг минтақада хатарли нуқтага етиб келаётгани билан ҳам огоҳлантирганди.

Ўзбекистон президентининг ҳам Дубай ва ҳам Бокудаги чиқишлари тафсилотларидан маълум бўлишича, “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифаси бўлиб қолади.

Шавкат Мирзиёев Бокуда Ўзбекистон умумий фаровонлик ва узоқ муддатли “яшил” тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва амалий шерикликка доим тайёр эканилигини билдирган.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида қатор ташаббусларни ҳам илгари сурган.

Жумладан, иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклифи ва БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон раҳбари атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам қайд этган.

Марказий Осиё лидерлари бирдамми?

Қозоғистон президенти

Сурат манбаси, rasmiy

Олинаётган хабарларга кўра, Бокуда аксарият Марказий Осиё лидерлари ҳам ўзларининг чиқишларини якунлаб бўлишган, улар ҳам глобал иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашишга чақиришган.

Қозоғистон президенти ҳам Марказий Осиё глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўплаб хавф-хатарларга дуч келаётганлигини айтган.

Қасим Жомарт Тоқаев иқлим ўзгаришига қарши чоралар самарадорлигини ошириш учун илғор технологиялардан фаол фойдаланишлари лозимлигини таъкидлаган.

Улар сифатида эса, сунъий интеллект, сунъий йўлдош кузатуви, олдиндан огоҳлантириш, сув ва ер ресурсларини самаралироқ бошқаришни таъминлайдиган бошқа рақамли воситаларни тилга олган.

Анжуманда сўзга чиққан Тожикистон президенти суръати ва табиатини назарда тутаркан, иқлим муаммолари ва таҳдидларининг ўзлари кўраётган чоралардан кўра жадал ва кучлироқлиги аниқ эканини эътироф этган.

Эмомали Раҳмон иқлим ўзгаришига қарши курашни, айниқса, махсус лойиҳаларни молиялаштириш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш орқали кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Қирғизистон президенти ҳам Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Париж шартномасида қўйилган мақсадларга эришиш учун “мувофиқлаштирилган ва яхши молиялаштирилган саъй-ҳаракатлар”га чақирган.

Садир Жапаровнинг айтишича, иқлим ўзгариши бугунги кунда, айниқса, музликлари, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва умуман, одамларининг турмуш тарзига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бўлган.

Тожикистон ва Қирғизистоннинг музликлари шундоқ ҳам сув тақчил минтақанинг сув таъминотида беқиёс ўрин тутади.

Бокудаги иқлим саммитида ўзи Афғонистонда қудратга қайтган сўнгги уч йил ичида илк бор Толибон ҳукумати ҳайъати ҳам иштирок этган.

Афғонистон дунёдаги глобал иқлим ўзгаришидан энг кўп азият чекиши мумкин бўлган олтита давлатдан биттаси бўлади.

Мамлакатнинг аксарият қисми қақшатқич қурғоқчилик, сув тошқинлари ва озиқ-овқат тақчиллиги хавфи қаршисида қолган.

Толибон ҳукумати глобал иқлим ўзгаришига бағишланган бу каби олиймақом йиғинларда ўзларининг ҳам иштироклари муҳимлигини таъкидлаган. Афғонистонга халқаро ёрдам лозимлигини айтган.

Аммо ўзи тан олиниши учун халқаро ҳамжамият томонидан илгари сурилган шартларни ҳали-ҳануз бажармаган.

Юритаётган сиёсати боис, Афғонистонга бериб келинаётган хорижий ёрдамлар кескин қисқарган.

Афғонистон шимолида қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида Толибон ҳукумати Амударёдан тортаётган янги канал қурилиш ишлари ҳам Марказий Осиёдаги экологик вазиятни янада оғирлаштиради, сув янада тақчиллашади, минтақавий можаро кучаяди, деган хавотирларни пайдо қилмай қўймаган.

11 ноябр

COP29: 2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил ва “нефть ҳиди анқувчи” шаҳардаги иқлим тадбири – нимадир ўзгарадими?

cop

Сурат манбаси, Reuters

Иқтисоди нефть-газ экспортига асосланган Озарбайжон пойтахти Бакуда БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган йиллик конференцияси – COP29 расман иш бошлаган.

11 ноябрдан 22 ноябрга қадар давом этувчи бу йирик халқаро тадбир 2024 йил ҳисоби юритилаётган тарихдаги энг иссиқ йилга айланиш арафасида турган бир пайтда очилган.

Шунингдек, иқлим ўзгаришини юзага келтираётган омилларни қандай бартараф этиш йўллари муҳокама этиладиган мазкур халқаро йиғинни ўтказиш учун иқтисодиёти қазилма ёқилғи бойликларига асосланган Озарбайжон танлангани кўпчиликнинг танқидига сабаб бўлган.

Озарбайжоннинг COP29’даги жамоаси раҳбари конференциядан нефть-газ лойиҳалари бўйича келишувларга эришиш йўлида фойдаланганига урингани эса танқидларни янада кучайтирган.

Энг иссиқ йил

cop

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бу сафарги халқаро йиғин сайёра иқлим ўзгариши оқибати асоратлари домига янада тушиб бораётган бир вақтда ўтмоқда.

COP (Conference of the Parties) 1992 йилда БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенциясини имзолаган қарийб 200 мамлакатнинг анъанавий йиғилишидир.

Ҳар йили мазкур ҳужжатни ратификация қилган давлатлар бир жойда йиғилиб, иқлим ўзгаришига қарши кураш жараёнини мувофиқлаштириб оладилар.

Умумбашар муаммони ҳал этиш чораларини жадаллаштириш учун халқаро конференцияда, одатда, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу конференцияда иштирок этиш учун 12-13 ноябрь кунлари Бакуга бориши кутилмоқда.

Йигирма тўққизинчи бор ўтказилаётган халқаро йиғинда иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни камайтириши ва иқлим ўзгаришининг оғир оқибатларига қарши курашиши учун ривожланаётган давлатларга маблағ топиш кун тартибидаги асосий масала бўлиши айтилмоқда.

Бой давлатлар касрига қолаётганини таъкидлаб келувчи Африка ва айрим кичик орол давлатлар бу мақсад йўлида молиялаштириш 2030 йилга қадар йилига $1 триллиондан ошиши зарурлигини билдиради.

Шунингдек, йиғин дунё бўйлаб иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳалокатли офатлар кўлами ортаётган бир вақтда ўтмоқда.

Баҳорда Африка мисли кўрилмаган иссиқ ҳаво оқими билан тўқнашган, кузга келиб, кучли ёғингарчилик Европанинг қатор мамлакатларида жиддий тошқинларни келтириб чиқарган.

Бир вақтнинг ўзида, БМТ жорий йил кузатилган тарихдаги энг иссиқ йилга айланиши кутилаётганини маълум қилган.

Зиддиятли мезбон

greta

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Таниқли иқлим фаоли Грета Тунберг Озарбайжондаги конференцияни бойкот қилганини маълум қилган.

Сайёра инсон омили таъсирида юзага келган иқлим ўзгариши асоратлари домида қолган бир вақтда кузатувчилар ушбу муаммога ечимлар топилиши зарур бўлган бу йилги COP йиғини самарасиз тугаши эҳтимоли юқори эканини тилга олмоқда.

Сабаби – COP29’да атмосферага энг кўп иссиқхона газларини чиқарувчи бой давлатлар етакчилари қатнашмаётир.

Бу эса конференция залворини сезиларли пасайтиради.

Шунингдек, танқидчилар COP29 иқтисодиётида иқлим ўзгаришини юзага келтираётган асосий омиллардан кўриладиган қазилма ёқилғи бойликлари асосий ўрин тутувчи ва келаси ўн йилликда табиий газ қазиб олиш кўламини ҳозиргидан учдан бир қисмга қадар кўпайтиришни режалаётган Озарбайжонда ўтаётгани бу халқаро йиғин жиддийлигига путур етказишини таъкидлаган.

Нефть ва газ Озарбайжон экспортининг қарийб 90 фоизини ташкил этади.

Таниқли иқлим фаоли Грета Тунберг COP29’да иштирок этмаслиги, сабаби мезбон мамлакатда “иқлим ўзгаришига қарши чора кўриш нияти мавжуд эмаслиги”ни билдирган.

“Мен бу шаҳарда “нефть ҳиди анқийди”, деган гапларни шунчаки миш-миш, деб юрардим. Жамоамиз билан шаҳар бўйлаб юрар эканмиз, ўзимизни гўё йирик ёқилғи қуйиш шохобчасида тургандек сездик. Бу ҳид ҳамма ерда анқирди. Ҳозир шу мақолани ёзаётган вақтимда ҳам уни ҳис қиляпман”, дея ёзган Би-би-сининг ҳозир Бакуда бўлиб турган иқлим ўзгариши масалалари бўйича мухбири Жоржина Реннерд.

Telegram kanalimiz