Сиз учун қизиқ: Иқлим ўзгариши нима? Жуда содда тушунтириш Dunyo O‘zbekiston iqlim o‘zgarishi yangiliklar

A volunteer stands by a wildfire near Marmaris, Turkey

Сурат манбаси, Reuters

Инсон фаолияти карбонад ангидрид (CO2) эмиссиясини орттириб, атмосфера ҳароратини кўтармоқда.

Об ҳаводаги кескин ўзгаришлар ва қутб музларининг эриши бу жараённинг эҳтимолий оқибатларидир.

Иқлим ўзгариши нима?

Иқлим муайян жойдаги кўплаб йиллар давом этган об ҳавонинг ўртача кўрсаткичидир. Иқлим ўзгариши эса ана шу ўртачалардаги ўзгаришдир.

Ер ҳозир глобал ҳарорат кўтарилиши билан кескин иқлим ўзгаришини бошдан кечирмоқда.

Ўртача кўрсаткични нима ўзгартиради?

Одамлар

London floods

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 2021 йилги меъёрдагидан кўп ёғингарчилик Лондон кўчаларида сув тоширди

Иқлим ўзгариши бизнинг турмуш тарзимизни ўзгартиради, ичимлик сувини танқислаштиради ва озиқ овқат етиштиришни қийинлаштиради.

Айрим минтақаларда ҳарорат хавфли даражада кўтарилиб кетиши, бошқалари эса денгиз сатҳи кўтарилиши сабабли яшаб бўлмас ҳолатга келиши мумкин.

Об ҳаводаги кескин ўзгаришлар - аномал иссиқ, жала ва бўронлар тез тез бўла бошлайди, ҳаёт ва турмушга хавф солади.

Ўзгаришларга мослашиши қийин бўлган камбағалроқ давлатлардаги одамлар кўпроқ азият чекади.

Атроф муҳит

Coral reef

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Агар ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этса, барча маржон қоялари йўқ бўлиб кетиши мумкин

Қутб музлари тез эримоқда, бунинг натижасида сув сатҳи кўтарилиб, паст соҳилларни қоплаши мумкин.

Сибир каби ҳудудларда пермафрост - музлаган ер эрийди, бошқа бир иссиқхона гази метан атмосферага ажралиб чиқади ва иқлим ўзгаришини янада ёмонлаштиради.

Ўрмон ёнғинларига сабаб бўладиган об ҳаво шароити юзага келиш эҳтимоли ортади.

Ёввойи табиат

Image of melting ice in Greenland

Яшаш жойидаги муҳит ўзгарар экан, айрим ҳайвон турлари янги жойларга кўчиб ўтади.

Аммо иқлим ўзгариши тез суръатда юз берар экан, уларнинг аксариси қирилиб кетиши мумкин.

Қутб айиқлари улар яшайдиган музлар эриганда йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолади.

Атлантика океани лосослари улар кўпаядиган дарё сувлари исиганда камайиб кетиши мумкин.

Океан кўпроқ карбонад ангидридни ютар экан, сувнинг кислоталилиги ортади ва бу маржон қояларни йўқотиб юбориши мумкин.

Иқлим ўзгариши сабаби нимада?

Иқлимда доим табиий ўзгаришлар бўлиб туради.

Аммо ҳозир глобал температура инсон фаолияти боис кўтарилмоқда.

Инсонлар заводлар, транспортни ишлатиш, уйларини иситиш учун нефт, газ ва кўмирни ишлата бошлаганидан аввалгига нисбатан дунё 1.2 С га иссиқроқ.

Typhoon Chan-hom

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Табиий офатлар кўпайиши мумкин

Бу қазилма ёқилғиларнинг ёнишидан чиққан иссиқхона газлари Қуёш энергиясини Ер атмосферасида тутиб қолади.

Атмосферадаги битта иссиқхона гази CO2 19 асрдан буён 50 фоизга ошган ва ўтган 20 йилда 12 фоизга ошди.

Иссиқхона газларининг яна бир манбаси ўрмонсизланишдир.

Дарахтлар ёниши ёки кесилиши улар ўзида сақлаётган углеродни атмосферага чиқариб юборади.

Келажакда нима бўлади?

Олимлар 1.5 С гача ҳарорат кўтарилишини глобал исиш учун "хавфсиз" лимит деб ҳисоблайди.

Агар ҳарорат кўтарилса, табиий муҳитга бўладиган зарарли ўзгариш инсонлар турмуш тарзини ўзгартириб юбориши мумкин.

Кўплаб олимлар бунга ишонади ва аср сўнгига бориб, ҳарорат 3С га кўтарилишини башорат қилмоқда.

Оқибатлар дунё бўйлаб турлича бўлади:

  • Британия кучли ёғингарчилик сабабли сув тошқинларига гирифтор бўлади.
  • Тинч океандаги паст орол давлатлар кўтарилаётган сув тагида қолиши мумкин.
  • Кўплаб Африка давлатлари қурғоқчилик ва озиқ овқат етишмоқчилигидан азият чекиши мумкин.
  • Шимолий Америкада ёмонлашаётган қурғоқчил шароит ғарбий АҚШга зарар беради, бошқа жойларда эса кўпайган ёғингарчилик кучли сув тошқинларини келтириб чиқариши эҳтимоли бор.
  • Австралия иссиқлик ва қурғоқчиликдан қийналади.

Ҳукуматлар нима қилмоқда?

Flood waters

Сурат манбаси, SPL

Сурат тагсўзи, Иқлим ўзгариши экстремал об-ҳавога сабаб бўлиши мумкин

Мамлакатлар аср ўрталарига қадар иссиқхона газлари эмиссиясини нолга тушириш мақсадини қабул қилишлари сўралмоқа.

Бу шуни англатадики, ҳар қандай эмиссия бошқа жойдан ютилиш орқали мувозанатга келтирилади, масалан, дарахт экиш орқали.

Ҳароратнинг кескин кўтарилиб, иқлим ўзгаришининг энг хавфли оқибатлари юзага келиши олдини олишидан умид бор.

Олимлар нима қилмоқда?

Олимларнинг иқлим ўзгариши борасидаги билими ўсиб бормоқда.

Масалан, ҳозир улар иқлим ўзгариши ва кучли ёқингарчилик ёки аномал иссиқ каби алоҳида ҳолатлар ўртасидаги алоқани аниқлай олади.

Келажакда улар бундай кескин ўзгаришларни олдиндан яхшироқ башорат қила олишига умид қилинмоқда.

Одамлар нима қилиши мумкин?

Олимларнинг айтишича, одамлар:

  • Жамоат транспорти ёки велосипеддан кўпроқ фойдаланиб, шахсий автомашинага қарамликни камайтириш
  • Уйларининг иссиқлик сақлашини яхшилаш
  • Камроқ парвоз қилиш
  • Гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмолини камайтириши мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek