Коронавирус, Тожикистон: Умумий карантинсиз вирусни енгиб бўладими?
- Author, Мустақил журналист
- Role, Тожикистон
Тожикистонда коронавирусга чалинган кишилар сони 2350 нафарга етган.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг 21-май, соат 17.30да берган маълумотларига қараганда бир кеча-кундузда COVID-19 юқтирганлиги аниқланганлар 210 тага кўпайиб, 2350 нафарга етган.
Икки кундан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд қилинмаётган эди.
Кейинги куни 3 киши пандемия қурбони бўлган ва вафот этганлар-нинг умумий сони 44 нафарга етган. Бу Марказий Осиёда энг баланд кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакат бўйича 3253 нафар киши шифокорлар назорати остида бўлиб, кейинги кеча-кундузда шифо топган 511 нафар одам уйига қайтган. Ҳозиргача мамлакатда 1008 нафар киши коронавирусдан даволан-ган.
Олти кундан буён коронавирус аниқланаётганлар сони деярли бир хил қолиб, кўпаймаётганлигини айтган мутахассислар Тожикистонда унга чалиниш пасайиб бораётганлигини таъкидлашган.
Аммо чет элларда қолиб кетган тожикистонликлар олиб келинар экан, коронавирусга чалиниш ҳоллари маълум муддатга кўпайиши эҳтимоли йўқ эмаслиги ҳам айтилмоқда. "Тожик Эйр" ширкати самолёти Москвадан 210 нафардан ортиқ тожик меҳнат муҳожирларини олиб қайтган.
Уларнинг ораси-да Россиядаги вақтинча ушлаб туриш марказларида бўлган ва бу мамлакатдан чиқариб юборилаётган тожикистонликлар ҳам бор. Муҳожирларнинг кўпчилиги юртга қайтиш умидида аввал аэропортда, сўнг унинг яқинида кун ўтказишган. Шунингдек самолётда бегона юртда жон берган тожикистонликларнинг майитлари олиб келинган.
Бугун Туркияда қолиб кетган 200 нафардан ортиқ тожикистонликни Душанбега олиб келиш кутилмоқда.

Сурат манбаси, President.tj
Айни бир пайтда Тожикистон давлат телевидение каналлари орқали мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг коронавирус олдини олиш ва унинг оқибатларига қарши курашишни ўрганиш мақсадида Душанбедаги беморхоналарга ташриф буюргани ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан учрашгани кўрсатилди.
Президент мамлакат Бош вазири, коронавирус олдини олиш ва унга қарши кураш штаби бошлиғи Қоҳир Расулзодага "Тожикистонда пандемияга оид ҳакиқий хабарларни" оммавий- ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб боришни топширган.
У "Неча нафар фуқаро касаллик юқтирди, қанчаси тузалди, канчаси бутунлай соғайиб чиқди, қанчаси вафот этди, мунтазам хабар беринг, яширманглар, халқ ҳақиқатни билиши зарур", дея таъкидлаган.
Бунгача бир қатор журналистлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Тожикистонда коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганларнинг ҳа-қиқий сони камайтириб кўрсатиб келинаётганини айтиб келишарди.
Президент коронавирусга қарши курашга қатъий киришдими?
Тожикистон президенти тегишли вазирлик ва муассасаларга коронавирус билан курашиш чораларини кучайтириш борасида буйруқ берган. У соғлиқни саклаш тизими вакиллари билан учрашувда сўзлаган нутқида Тожикистон Соғлиқни саклаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси вазирлигига барча беморхоналар, саломатлик марказлари ва бошқа тиббий муассасалар фаолияти устидан мунтазам қатъий назорат килиш, уларни дори-дармон, замонавий тиббиёт жиҳозлари, гигиена воситалари ва озиқ-овқат билан шошилинч таъминлаш ва қилинган ишлар бўйича COVID-19 га қарши кураш Республика қўмитасига ҳисобот бериб туриш вазифасини юклаган. Соғлиқни сақлаш соҳасида ишла-ётган ҳар бир кишининг қасамига содиқ қолиб, ўз хизмат вазифасини юксак масъулият, виждонан бажаришга, энг олий қиммат ҳисобланган инсон ҳаёти-ни ҳар томонлама ҳимоя қилишга, эътиборсизлик ё масъулиятсизлик боис бирон инсон ҳаётдан маҳрум бўлмаслигини таъкидлаган.
У аҳолини дори-дармон ва тиббий жиҳозлар билан таъминловчи барча муассасалар, ширкатлар ва дорихоналарни кечаю кундуз ишлаш-га ўтишлари борасида топшириқ берган. Президент шу пайтгача Тожикис-тонда дори тайёрлаш саноати йўқлиги, дори-дармонни чет эллардан олиб келишга мажбур бўлинаётганлигини айтар экан, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигини бошқа тегишли тузилмалар билан биргаликда уч ой орасида давлат дори тайёрлаш саноатини ривожланти-риш борасидаги дастурни тайёрлаб, мамлақат Ҳукуматига тақдим этишга вазифадор этган.
Тожикистон президенти тез вақт орасида мамлакатнинг турли минтақаларида юқумли касалликлар беморхоналарини қуришни топширган. У айрим шаҳар ва туманлар марказларида бу каби беморхоналарнинг йўқлигига тоқат қилиб бўлмаслиги, аҳоли сонига қараб, ҳеч бўлмаганда, 30 тадан 50 тагача ётоққа эга бўлган беморхоналар қуриш зарурлигини таъкидлаган.
Олдинроқ Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали пойтахтда 3 минг ўринли муваққат беморхоналар қурилиши бошланганлигини билдирганди.
20-май куни Душанбеда коронавирусга чалинганлар даволанадиган 4 та муваққат беморхона ишга туширилган.
Бу беморхоналарда бир вақтда 2 минг нафар бемор даволаниши мумкин.
Эмомали Раҳмон қурилаётган ё фойдаланишга топшириш арафасида турган бошқа беморхоналар қатори "Бофанда" стадионидаги кўчма касалхонани ҳам бориб кўрган.

Сурат манбаси, President.tj
Бу беморхонада қўшни Ўзбекистон томонидан юборилган ва барча зарур тиббиёт жиҳозларига, жумладан сунъий нафас олдириш аппаратига эга 144 та контейнер ўрнатилган.
Бир ёки иккитадан бўлма мавжуд бўлган контейнерларда бирданига 4 та ёки 6 та бемор даволаниши мумкин. Эмомали Раҳмон икки дўст мамлакат -Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкор-ликлари ҳақида фикр юритиб, қардошлар орасидаги муносабатларнинг ибрат намунаси эканлигини таъкидлаган.
Айни бир пайтда Тожикистоннинг Суғд вилоятидан Ўзбекистоннинг Сир-дарё вилоятига қурилиш ашёлари - семент, шифер, металл, бўёқ юкланган 51 та вагон етиб борган. Тожикистонликлар Сардоба сув омбори фожиаси ту-файли жабрланган кишиларга ёрдам юборишган.
Шоли курмаксиз бўлмайдими?

Сурат манбаси, facebook
Кейинги ойларда тиббиёт ходимлари мавзуси ижтимоий тармоқларда энг кўп ўрин эгаллаётган мавзулардан бирига айланган.
Оддий тожикистонликлар коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни замона қаҳрамони даражасигача кўтаришмоқда. Масалан, Ҳисор шахридаги марказий беморхона-нинг жарроҳлик бўлими мудири Давлат Эшовнинг коронавирус бошланган пайтдан унга қарши курашда жонбозлик кўрсатгани, лекин ўзи ҳам уни юқ-тириб олгани ҳакида ёзилган.
Хўжандлик Шоира Абдуқодирова тиббиёт фанлари номзоди Камол Тоҳиров ва Нозим Саидовларнинг биринчилардан бўлиб коронавирусга чалинган кишиларни даволашга киришишгани ҳақида ёзади. Хўжанддаги юқумли касалликлар беморхонасида ишлаётган Диловар Мирғафуров ўзи ва ҳамкасблари Низомжон Холиқов ва Сорбон Камоловнинг деярли 50 кеча-кундуздан буён уйларига кетмасдан, карантинда бўлган беморларга қараётганини ёзади. Лекин айни бир пайтда тиббиёт ходимлари ишидан норози бўлаётганлар ҳам йўқ эмас.
"Учта оғир беморимиз бор. Ҳеч қаерда қабул қилишмаяпти. Айтинглар, кимга мурожаат қилайлик!" деб ёзган Хуршида Жалилова. "Ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, Гиппократ қасамига содиқ духтурларимиз кўп. Лекин олдинлар беморлардан пул олиб ўрганган виждонсизлар ҳозирги қийин шароитда ҳам таъмагирлик қилишмоқда. Мен карантинда ётиб даволаниб чиқдим. Тузалганимга шукр. Лекин агар мен таъмагир духтурларга 4 минг сомоний бермаганимда, айрим беморлар ҳолига тушардим. Ишонинглар, пул берганларга қараб, пули йўқларга қарамайдиган Худодан қўрқмаган духтурлар ҳам бор", деди Хўжанддаги беморхоналардан бирида даволаниб чиққан аёл.
Бошқа бир аёл беморхонада ётган пайтида ҳали айрим тиббиёт ходимларида махсус ҳимоя кийимлари йўқлиги учунми, беморлардан жирканишганидан ёзғиради.
Лекин ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига кўра ўз ҳаётини гаровга қўйиб ишлаётган тиббиёт ходимлари оз эмас.
"Бу кунларда шифокорларнинг нариги дунёга кетаётганликларини эшитиш қанчалик оғир. Врачларнинг ўлими - миллат ўлими! Биз бунга йўл қўймаслигимиз зарур. Духтурларни асранглар, улар ҳимоя қилиниши шарт", деб ёзади Феруза Набиева. У коронавирусга қарши курашда ўз вазифасини бажараётиб, уни юқтириб, дунёдан ўтган ўн нафар тожикистонлик шифокорнинг номини келтиради. Улар орасида душанбелик Ватаншоҳ Ражабов, Шерали Жўрақулов, Жўрақул Ражаббоев, хўжандлик Рашодхон Бақоев, Гулнора Сатторова, Дўстмуҳаммад Дўстматов, турсунзодалик Турғун Тўраев бор.
Бу рўйхат кейинчалик кенгайиб борди. Ижтимоий тармоқларда Душанбедаги 1-тиббиёт марказида яна бир врач ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар беришди. Айни шу беморхонада 136 нафар тиббиёт ходимининг зотилжамга чалинганлиги расман тан олинганди.
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Коронавирус олдини олиш ва унга қарши кураш Республика штабига Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги билан биргаликда беморхоналарга, тиббиёт ходимларига ва коронавирусдан жабрланганларга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдамининг етиб боришини назоратга олишни топширди.
Енгил карантин иш бермаяптими?

Кейинги олти кунда Тожикистонда коронавирусга чалинишни аниқлаш ҳоллари деярли бир хил - 200-210 нафар атрофида эканлиги айтилар экан, мутахассислар бу касалликнинг пасайиш сари юз тутганини урғулашмокда.
Ўзбекистондан Тожикистонга кўмак бериш учун келган тиббиёт ходимлари гуруҳи бошлиғи Неъматжон Иброҳимов суғдлик шифокорлар ишига яхши баҳо берган. У шу тарзда иш олиб борилса, коронавирусни тез орада енгиш мумкинлигини изҳор этган. Шу кунларда Хўжанддаги тиббиёт муассасаларида 143 та сунъий нафас олиш аппарати мавжуд. Хўжанд шаҳрида вирусология лабораторияси иш бошлаш арафасида. Лабораторияда жорий ҳафта охиригача таҳлиллар олиш бошланади.
Шу пайтгача Суғд вилоятида карантинда ётган кишиларнинг коронавирусга чалинган-чалинмаганлигини аниқлаш учун таҳлиллар Душанбега, мамлакатдаги ягона вирусология лабораториясига жўнатилар эди.
Энди Душанбедан тест жавоблари келиши кутиб ўтирилмайди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 85 та беморхонада 7 ярим минг нафар врач ва 25 минг нафар ўрта тиббиёт ходими COVID-19 олдини олиш ва касалларни даволаш учун хизмат қилишмоқда.
Бундан ташқари, яна деярли шунча врач ва ўрта тиббиёт ходими касалларни аниқлаш, олдини олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш ва тушунтириш ишларига сафарбар этилган.
Мутахассислар аввал бошда ишлатилган Россиядан келтирилган тест воситалари сифатсизлиги боис кўзланган натижага эришилмаганини айтишган. Ҳозирда Хитойдан келтирилган тест воситалари ишлатилмоқда.
Жамоат жойларида тиббий ниқобда юрилиб, ижтимоий масофа сақланмоқда. Масжидлар,мактаблар, болалар боғчалари, кийим-кечак бозорлари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналардан кейин фитнес клублар ва спорт иншоотлари ҳам ёпилди.
Лекин айрим шифокорлар ва мутахассислар коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қилиш учун мамлакат бўйича ҳозиргидек енгил карантин эмас, умумий карантин эълон қилиш зарурати етилганини айтишмоқда.
Биринчилар қаторида бу фикрни мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги болалар юқумли хасталиклари бош мутахассиси Гавҳар Саидмуродова кўтариб чиққан.
21-майдаги маълумотларга қараганда уч киши пандемиядан вафот этган. Бундан олдинги икки кунда Тожикистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган эди, Лекин ижтимоий тармоқларда айни шу кунларда янги ўлим ҳоллари юз бергани ёзилган. Жумладан, яқинлари Аслиддин Хушматов исмли кишининг Душанбедаги беморхоналардан бирида жон берганлигини билдириб, таъзия изҳор этишган.
Аммо унинг коронавирусдан вафот этгани расмийлар томонидан тасдиқлангани ёки 21-май статистикасига киритилгани номаълум.

- Коронавирус: Тожикистон бозорларида ваҳима, диний қўмита эса масжидларни ёпди
- Коронавирус: Тожикистон мамлакатда коронавирусга чалинганлар борлигини расман тан олди, минтақа ва Ўзбекистон янгиликлари
- Коронавирус, Тожикистон: Президент коронавирус пандемияси тарқалиши хавфига жиддий эътибор беришга чақирди
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












