Озарбайжон: Қорабоғда бир суткада 3 ҳарбий қурбон бўлди

Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра, ўтган бир суткада Тоғли Қорабоғда уч ҳарбий қурбон бўлган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра, ўтган бир суткада Тоғли Қорабоғда уч ҳарбий қурбон бўлган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра, ўтган бир суткада Тоғли Қорабоғда уч ҳарбий қурбон бўлган.

Ўтган 24 соат ичида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар давом этган. Бу ахборотни ҳам Арманистон ва ҳам Озарбайжон томони тасдиқлаган.

Инсонпарварлик масалаларда БМТ бошқармасига кўра, дам олиш кунларида минтақадаги ҳарбий тўқнашувлар 33 инсоннинг ёстиғини қуритган.

Яраланганлар сони эса 200 дан ортиқ экани айтилмоқда.

Арманистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котибига кўра, мамлакат қўшинлари Озарбайжоннинг учта танкини вайрон қилган.

Аввалроқ халқаро тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг мудофаа вазирлиги “душман миномётлар ёрдамида армия жабҳаси ва яқин атрофдаги арман қишлоқларини ўққа тутганини” даъво қилганди.

Айни пайтда Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғига кўра, зиддият минтақасидаги вазиятни мамлакат қуролли кучлари назорат қилмоқда.

"Озарбайжон қуролли кучлари шунингдек, шанба куни озод этилган ҳудудларни ҳам назорат қилмоқда”, деб айтган у РИА Новости билан суҳбатда.

Озарбайжон ҳарбийлари шунингдек, тўқнашувлар оқибатида тинч аҳоли яшайдиган минтақа ҳам ўққа тутилганини айтишмоқда.

Вазирликка кўра, тинч аҳоли орасидан ҳам қурбон берилган, яраланганлар бор.

Мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган хабарларга кўра, Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги Арманистон ҳарбийларининг қароргоҳини вайрон қилган.

Қисқа тарихча

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ учун 1988-1994 йиллар давом этган урушда 30 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

1994 йил оташкесимга келинган. Бироқ асли Озарбайжон ҳудуди бўлган Тоғли Қорабоғ арманлар назоратига ўтган.

Охирги йилларда бир нечта тўқнашувлар юз берган.

Шанба куни бошланиб кетган отишмалар улар ичида энг ҳалокатлиси бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.