Эрон:“Ямандаги элчихонамиз Саудия томонидан бомбаланди “

Сано Саудия Арабистони бошчилик қилаётган иттифоқчи кучлар ҳужуми остида

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Сано Саудия Арабистони бошчилик қилаётган иттифоқчи кучлар ҳужуми остида

Эрон Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқчи кучларнинг ҳарбий учоқлари Санодаги элчихонасини “атайдан” бомбалаганини айтган.

Эрон давлат матбуоти Ташқи Ишлар вазирлиги воизининг сўзларини келтирар экан, элчихона ходимлари орасида яраланганлар борлиги ҳақида хабар қилган.

Саноликлар пайшанба куни ўнлаб ҳаво ҳужумлари бўлганини айтишган.

Бу ҳужумлар хусий исёнкорларига қарши қаратилган.

Reuters ахборот агентлиги эса саноликлар ҳаво ҳужумлари оқибатида элчихонага бирор бир зарар етганини тасдиқлашмагани ҳақида хабар берган.

Иттифоқчи кучларнинг воизи эса ҳужумлар исёнкорларнинг ракета отадиган ускуналари нишонга олингани, жангарилар ўз амалиётларини бўшаб қолган элчихоналарнинг биноларидан ўтказаётганини айтган.

Саудия Арабистони шиа олими Нимр Ал Нимр қатл қилинганидан кейин Эрон билан қарама-қаршиликка рўпара бўлган.

Саудия Эронни хусийларни дастаклашда айблайди.

Эрон бу айбловларни рад этиб келади.

Санодаги Эрон элчихонаси тўла ишлаётган бўлганми ёки йўқ деган савол очиқ қолмоқда.

Санодан бугунга қадар бир неча давлат ўз дипломатик ходимларини чиқариб олгани маълум.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги воизига кўра, элчихонага ҳужум оқибатида бир неча қоровуллар яраланган.

Саудия ҳарбий мулозими Эроннинг айни даъволари текширилишини билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio