ОИ муҳожирлар масаласини муҳокама этади

Ангела Меркел қочқинлар масаласида ислоҳотлар тарафдори

Сурат манбаси, Getty

Сурат тагсўзи, Ангела Меркел қочқинлар масаласида ислоҳотлар тарафдори

Олмония дохил қатор Оврўпо мамлакатлари Туркия билан биргаликда минглаб суриялик қочқинларнинг тақдирини муҳокама қилишади.

Бу иттифоқнинг 2015 йилги сўнгги йиғинидир.

Томонлар суриялик қочқинларни жойлаштириш масаласини Туркиядаги жамлоқлардаёқ ҳал қилиш режасини муҳокама этишади.

Аммо Олмония канслери Ангела Меркел бу режалар ташаббускори ўлароқ бошқа Оврўпо давлатларининг мухолиф қарашларига рўпара келмоқда.

Брюсселда кечадиган Оврўпо саммитида кўриладиган асосий масала қочқинлар тақдири бўлса, айни мавзуда Иттифоқ аъзолари якдил мавқеида эмаслар.

Суриядаги уруш оқибатида бу йил Оврўпога бошпана излаб келаётган қочқинлар сони рекорд даражага чиққан, айрим давлатлар ҳатто чегараларга девор тиклаш ҳаракатига тушишган.

Шенген визаси билан Оврўпонинг аксар давлатларини бемалол кезиш мумкинлиги айни ҳолатда баъзи ҳукуматларга ёқмайди.

Энди янги тақдим қилинаётган режага кўра, Туркиянинг ўзидаёқ Оврўпо давлатлари кўнгилли равишда қочқинларга бошпана таклиф этишлари мумкин бўлади.

Айни амал минглаб қочқинларни денгиз оша хатарнок йўллар билан Юнонистонга келиш ҳаракатларини тўхтатади деб умид қилинмоқда.

Оврўпо Иттифоқи саммитида кўриладиган асосий масалалар:

• Муҳожирлик/Қочқинлар – Ҳозирга қадар олинган қарорлар муҳожирлар инқирозини қанчалар бартараф этмоқда?• Терроризм – Париж ҳужумларидан кейин чегара назорати ва ўзаро ахборот алмашиш• Буюк Британияда референдум – Британия Бош вазири Девид Камерон ўз мамлакати Оврўпо Иттифоқидан чиқиш ёки қолиш масаласида референдум олди бир неча ислоҳотларни таклиф қилмоқда• Ягона бозор – Қитъадаги ягона бозорни яна ҳам тараққий топтириш йўллари• Иқтисодий ва молиявий иттифоқ –Юнонистоннинг евроҳудуддаги инқирози манзарасида янги таклифларни кўриб чиқиш

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio