Толибон ўзига янги раҳбар тайинлади

Сурат манбаси, AFP
Толибон ҳаракати Мулло Умар ўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўзига янги раҳбар танлаган.
Афғонистон ҳукумати чоршанба куни Толибон раҳбари Мулло Умар ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилганди.
Толибон раҳбариятига яқин манбага кўра, энди ҳаракатга Мулла Умарнинг ўринбосари бўлган Мулло Ахтар Мансур бошчилик қилади.
Мухбирлар мазкур қарор жангариларни иккига бўлиб ташлаши мумкинлигини айтишади. Чунки, кўпгина юқори мартабали шахслар Мулло Ахтарнинг тайинланишига қарши бўлишган.
Айни пайтда Покистон тарафи Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида бўлиб ўтиши режаланган тинчлик музокаралари қолдирилганини маълум қилган.
Бундан олдинроқ, Толибон ҳаракати музокаралардан ўзини четда тутганди. Мухбирлар мазкур ҳолатни ҳам гуруҳдаги бўлиниш аломати сифатида изоҳлашган.
Айтилишича, Толибон ичидаги айримлар Мулла Умарнинг ўғлини ўзларига йўлбошчи бўлишини исташган.
Улар Покистонга яқин доираларни Мулло Мансур номзодини илгари суришда айблашган.
Покистон тарафи ҳали Мулло Умар ўлганини расман тасдиқлагани йўқ.
Афғонистонга кўра, Толибон раҳбари икки йил олдин Карачидаги шифохонада оламдан ўтган.
Аммо, Покистон ҳукумати унинг мамлакатда эканини доим рад қилиб келар эди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












