Толибон ва Афғон ҳукумати ўртасида илк расмий музокара

Сурат манбаси,
Хабар қилинишича, Покистон шимолида Афғонистон ҳукумати ҳамда Толибон ҳаракати ўртасида биринчи маротаба расмий музокаралар бўлиб ўтган, кейинги учрашувни Рамазон Ҳайитидан кейин ўтказишга келишиб олинган.
Мулоқотлар Покистоннинг Мёрри шаҳрида бўлиб ўтган.
Музокаралар ташаббускори Афғонистоннинг тинчлик бўйича Олий Кенгаши бўлган.
Ундан кўзланган мақсад – Толибон ҳужумларини тўхтатиш ва жангариларни тинч ҳаётга қайтариш экани хабар қилинган.
Музокаралар якунида Покистон ҳукумати баёнот тарқатган.
Бу баёнотда томонлар Афғонистонда ярашишга кўмаклашишга замин яратадиган муҳит пайдо қилишга келишиб олганлари хабар қилинган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












