Афғонистон: Толиблар ҳужумида 11 аскар ўлдирилган

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида 11 аскар Толибон жангарилари пистирмасида ҳалок бўлган.

Ҳирот расмийларининг Би-би-сига айтишларича, автомобиллар карвонига якшанба кечаси Карух туманида ҳужум қилинган.

Хабарларга кўра, Толиблар ҳодиса жойидан қурол-яроғларни ҳам олиб қочишган.

6 аскар тан жароҳати олгани ҳам айтилади.

Ўтган ҳафта шимолий Қундуз вилоятида жанглар кечганди.

Толибон ҳаракати апрел ойи охирларидан бери хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларини кучайтирган.

Жорий йил зўравонликлар кўлами ўтган йилга қараганда каттароқ бўлиши ва талофатлар сони рекорд даражага етиши эҳтимолидан хавотирлар бор. Чунки, афғон армияси қўшинлари қатор жабҳаларда фаолият қилишларига тўғри келади.

Сурат манбаси, EPA

НАТОнинг Афғонистондаги 13 йиллик жанговор амалиётлари расман декабр ойида ниҳоя топди. Аммо, ҳали ҳам кичик сондаги ҳарбий бўлинма маҳаллий кучларни тайёрловдан ўтказиш ҳамда дастак бериш учуе қолдирилган.

Ҳирот вилояти ҳокими воизининг Би-би-сига айтишича, ўтган тунги пистирмада ҳаётдан кўз юмганлар орасида бир зобит ҳам бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio