"Қрим татарлари раҳбари Рефат Чубаров бўлгинчи"

Сурат манбаси, AP
Қрим татарлари Мажлиси раиси Рефат Чубаровга қарши бўлгинчиликка оид жиноят иши очилган.
Қрим прокурори Наталья Поклонская сўзларига кўра, Рефат Чубаровга қарши "Россия Федерацияси ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириқ" банди бўйича иш қўзғатилган.
Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Жиноят иши қўзғатилишига жаноб Чубаровнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши асос бўлган.
Рефат Чубаров 2013 йилдан бошлаб Қрим татарлари Мажлисининг раҳбари ҳисобланади.

Жаноб Чубаров ва Қрим татарларининг узоқ йиллардан буён лидери бўлиб келган Мустафо Жамил Қрим ўғлининг ўз ватанлари - Қримга киришлари тақиқланган.
Улар Украина ҳудудида истиқомат қиладилар.
2014 йил мартида Россия Украина таркибидаги Қрим ярим оролини ўзига қўшиб олган.
Россиянинг аннексиясига қарши бўлган ва Қрим Украинага қайтиши лозимлигини таъкидлаб келадиган Қрим татарлари раҳбарларининг ярим оролга кириши маън этилган.
Россия назоратидаги Қрим расмийларига кўра, бунга гўёки миллатлараро низога чақириқлар сабаб бўлган.
Рефат Чубаров Украина парламенти депутати, у 15 май куни Олий Ради депутатлигига қасамёд қилди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












