Фархундани ҳимоя қилмаган Афғон полиция ходимлари қамалади

Сурат манбаси, ap
11 нафар полиция ходими март ойида Кобулда Фархундани жунбушга келган оломондан қутқариб қолмагани учун қамоққа бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 28 ёшли Фархунда калтаклаб ўлдирилганди.
28 ёшли Фархунда калтаклаб ўлдирилганди.
Уни Қуръонни ёқишда айблагандилар.
Аммо гувоҳларга кўра, Фархунда Қуръонни ёқмаган.
Шу ой бошларида тўрт киши Фархунданинг ўлимида айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм этилганди.
Яна саккиз киши қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Айни ҳодиса бутун Афғонистон бўйлаб хотин-қизларга муносабат ёмонлигидан норозилик чиқишларига сабаб бўлганди.
Фархунданинг ўлдирилишига лоқайд қараб туришда айбланган яна саккиз нафар полиция ходими озод этилган.
Фархунда Шаҳ Ду Шамшаира масжидида тумор сотувчи билан баҳслашиб қолади.
Тумор сотувчи шу ой бошларида ўлимга ҳукм этилганлар қаторидадир.
Баҳс авжига чиқар экан, Фархунда Қуръонни ёқишда айблашади.
Шундан кейин оломон унга ташланади.
Расмий тергов натижасида Фархунданинг Қуръонни ёққанига бирор далил йўқлиги айтилган.
Фархунданинг жасадини сазойи қилишади, олов бериб ёндиришади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












