Санодаги масжидларга ҳужумда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган

Сурат манбаси, EPA

Яман пойтахти Санода ҳудкуш ҳужумчилар икки масжидни нишонга олган.

Хабарларга кўра, камида 126 инсон ҳалок бўлган, кўплаб одамлар яраланган.

Уч нафар ҳужумчи масжидларни нишонга олган пайт мусулмонлар Бадр ва ал-Ҳашуш масжидларида пешин намозини адо этаётган бўлишган.

Ушба масжидларда асосан, Санони назорат қилаётган шиалар бошчилигидаги Ҳути исёнчилик ҳаракати тарафдорлари намоз қилишгани айтилади.

Исломий Давлат ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олган.

Гуруҳ ўтган йили ўзининг Ямандаги шўъбасини очган эди.

ИД баёноти гуруҳ тарғиботларида фойдаланиб келадиган Twitter саҳифаларида эълон қилинган.

Тасдиқлангани тақдирда бу Исломий Давлат Яманда амалга оширган биринчи ҳужум бўлади.