Исроил Ғазо бўлгасига йирик ҳаво ҳужумларини бошлаган

Сурат манбаси, Reuters

Сешанба куни тунда Исроил учоқлари Ҳамаснинг йигирмадан ортиқ базаларини нишонга олиши натижасида камида 14 фаластинлик яраланган.

Исроил буни яҳудийлар давлати ҳудуди Ҳамас томонидан ракетадан ҳужумга тутилиши учун жавоб амали демоқда.

Ғазодаги Би-би-си мухбирига кўра, фаластинликлар ҳам ўз навбатида Исроил шаҳарларига ракеталар отишган. Исроил мамлакатнинг жанубий туманлари аҳолисига махсус биноларда қолишларига чақирган.

Сурат манбаси, Reuters

Аввалроқ Ғазога қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар бошланиши айтилган, бироқ охирги дақиқаларда бу қарор бекор қилинганди.

Исроил ҳужумларида олти жангчисини қурбон берган Ҳамас бунинг учун "сионист агрессияси"дан аёвсиз ўч олишини таъкидлади.

Исроил ҳужумларида тинч фуқаролар яраланган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроил ҳужумларида тинч фуқаролар яраланган.

Исроил эса Ҳамасни минтақадаги вазиятни таранглаштираётганда айблаган. Шу билан бирга, заҳирадаги 1500 аскарни армия сафига киритган.

Исроил жанубидаги вазият Шарқий Қуддусда фаластинлик 17 ёшли ўсмирнинг шафқатсиз ўлдирилиши орқасидан кескин ёмонлашди.

Ғазабнок фаластинлик ёшлар Исроил полициясига тошлар отганлар, полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин гранаталари қўллаган.

Ўсмирнинг ўлими бундан олдин уч яҳудий боланинг ўғирлаб, ўлдирилганига жавоб бўлган, деган фаразлар билдирилди.

Ракеталар

Исроил ҳарбийларига кўра, душанба куни бир неча дақиқа ичида жангарилар Ғазодан 20 тага яқин ракета отганлар. Ундан тўрттаси ракетага қарши ускуна ёрдамида зарарсизлантирилган.

Ҳамас Исроилга ракеталар отганини тасдиқлади ва Исроил амалга оширган қотилликлари учун жуда қиммат тўлашига тўғри келишига ваъда берди.

Икки кун олдин фаластинлик беш жангчи Рафаҳ шаҳри яқинидаги туннелда ҳалок этилган.

Фаластинликлар Мисрдан қурол-яроғ олиб келишда ер ости йўлларидан фойдаланишлари айтилади.

Жангариларнинг ўлимига ракета тушгани эмас, туннелда сақланаётган қуроллар портлаши сабаб бўлган, деб таъкидлайди Исроил томони.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02