Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия президентлиги учун беллашади

Сурат манбаси, AFP
Туркияда иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партияси Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон августга мўлжалланган президентлик сайловларига номзодини қўяётганини тасдиқлаган.
Жаноб Эрдўғон 2003 йилдан бери бош вазирлик лавозимида фаолият олиб боради, аммо қонун унинг ушбу вазифада яна бир муддат қолишига изн бермайди.
Коррупцияга оид айбловлар манзарасида, танқидчилар унинг авторитарлиги янада кучайганига урғу беришади. Эрдўғон жаноблари ўзи эса, сиёсий душманлари уни четлатишга уринишаётганини айтади.
Кўпроқ маънода фақат номига фаолият қиладиган Туркия президенти ўтмишда парламент тарафидан танланган. Жаноб Эрдўғон президент қудратини ошириш илинжида.
Апрел ойи Президент Абдулло Гул ўз ваколатлари якун топгач, Эрдўғон билан вазифа алмашмаслигини айтганди.
Адолат ва тараққиёт партияси мамлакат бўйлаб ва маҳаллий доирада ўтган олти сайловда кетма-кет ғалаба қозонди. Партия ишчи синфи орасида кучли дастакка эга.
12-президентликка номзод
Бош вазирнинг сайловда беллашиши ҳақида пойтахт Анқарадаги йиғинда эълон қилинаркан, партия аъзолари бу хабарни қарсаклар билан кутиб олишган.
"12-президентликка номзод бош вазиримиз, партиямиз раҳбари ва Истанбул қонун чиқарувчиси Ражаб Тойиб Эрдўғон", деб айтган Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари Меҳмет Али Саҳин.
Жаноб Эрдўғоннинг мухолифлари уни оддий одамлардан узилиб бораётганликда айблашади.
Матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












