Украина инқирозига бағишланган музокаралар яна бесамар бўлди

Парижда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина инқирозини ҳал этиш мақсадидаги яна бир музокара ўтказганлар.
Бундан олдин икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Лондонда бир неча соат яккама-якка мулоқот қилган эдилар.
Тўрт соатлик Париж учрашуви ортидан икки томон мавқеълари ҳам ўзгаришсиз қолгани маълум бўлган.
АҚШ Қримнинг Россияга қўшиб олинишини ноқонуний ва номашруъ деб билади ва Россиядан қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқишни талаб қилади.
Сергей Лавровга кўра, Украина федератив ва нейтрал мамлакат бўлиши лозим, Украина янги конституциясида мана шу талаблар ўз аксини топмоғи керак. Жаноб Керри ва жаноб Лавровнинг қўшма матбуот анжуманида, АҚШ ҳам, Россия ҳам Украина инқирозини сиёсий йўллар билан ҳал қилиш йўлларини излаш муҳим эканлигини эътироф этадилар, деб айтган АҚШ давлат котиби.
Жон Керри Украина расмийларининг иштирокисиз мамлакат келажаги муҳокама қилинмаслигини айтган.








