Татар сунний мусулмонлари Россиянинг ишғолига таҳдид соладиларми?

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Татар сунний мусулмонлари Россиянинг Қримдаги ишғолига жиддий таҳдид солишлари мумкин. Шу кунларда етакчи Ғарб нашрларида чоп этилган айрим мақолалар худди ана шундай номланади.

Мақола муаллифларига кўра, бирор бир жиддий қаршиликсиз Қримда ўз назоратини ўрнатаётган расмий Москва ҳалича қрим-татар факторига тўқнаш келганича йўқ.

Қрим-татарлар минтақа аҳолисининг 15 фоизга яқинини ташкил этишади. Улар азалдан украинапараст бўлиб келишган ва айрим кузатувчиларга кўра, Қримдаги украинлардан кўра, яхши уюшишган.

Россиянинг ўзида эса, Ислом иккинчи йирик дин ҳисобланади. Аммо Қрим масаласида Россия муфтиятининг мавқеи расмий Москваникидан фарқ қилгани йўқ. Шундай экан, бу нимани англатади? Москвадаги фаол Баҳром Ҳамроев шу ҳақда гапиради.