АҚШ: Россия сохта видео баҳонасида Украинага ҳужум қилмоқчи - Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
АҚШ Мудофаа вазирлиги иддао қилишича, Россия ўзининг Украинага бостириб киришини оқлаш учун сохта украиналикларнинг видеосини тарқатишни режалаштираяпти.
Пентагон сўзчиси Жон Кирби сўзларига кўра, сохта видеодаги ҳодисалар ёки Россия ҳудудида ёки Украина шарқидаги русийзабон аҳоли қарши қаратилган ҳужумларни акс эттириши мумкин.
Украина: Хитой Россия тараф. 'Жасадли видео'?.. ёки Россия уруш учун баҳона ахтараяптими? BBC O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Шунингдек, видеода Украина қуролли кучларига тегишли ёки Украинага Ғарб берган ҳарбий техника кўрсатилиши мумкин.
"Бундай видео пайдо бўлишининг вазифаси - Россия хавфсизлигига таҳдидни урғулаш ва ҳарбий амалиётларни оқлаш", - деб айтган Вашингтондаги манба журналистларга.
Россия: Путин урушмоқчими ёки тил топмоқчи?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
АҚШ расмийларининг айтишларича, ўзларининг тасарруфида бўлган бундай ахборотни кенг оммага тарқатишдан мақсад, ҳодисаларнинг шу тахлит ривожланиши олдини олишдир.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига АҚШ томонидан қилинган сохта видео ҳақидаги баёнотни шарҳлар экан, шундай деди:
"Бу шунга ўхшаган биринчи ваъда эмас. Бундан олдин ҳам шунга ўхшаган нарсалар айтилган. Кейин ҳеч нарса чиқмади".
Би-би-си мухбири Пол Адамснинг ёзишича, бу АҚШ ва Буюк Британия расмийларининг Россия Украинага бостириб киришига баҳона излаётгани ҳақидаги охирги ҳафталардаги биринчи баёноти эмас.
Ҳар доим ўта муҳим махфий ахборотни оммага ошкор этилаётганидан кўзланган муддао аён: Россияни ҳар бир режасини синчковлик билан кузатиб бораётганлари ҳақида огоҳлантириш.
Яқинда Пентагон сўзчиси Жон Кирби Россия "ёлғон байроқ" операциясини тайёрлаётгани, бунда гўёки Украина ҳарбийлари Украина шарқига ҳужум қилиши, бу провокация Россиянинг Украинага бостириб киришига баҳона бўлиши ҳақида эълон қилган эди.
Россия томони ушбу даъвони ёлғон ахборот босими дея рад этди.
Сўнг Британия разведкасининг Россия Украинадаги ўзининг қўғирчоқ ҳукуматини ўрнатишни режалаётгани ҳақидаги ахбороти эълон қилинди.
Унда Украинадаги Россия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қиладиган россияпараст сиёсатчилар ҳақида сўз боради.
Бироқ Британия Ташқи ишлар вазирлиги тилга олган беш сиёсатчидан тўрттаси ҳозирги вақтда Москвада яшайди, шунинг учун ҳам бу маълумотни истиғборот хуфясидан кўра ҳамма учун очиқ маълумот деб қаралиши кераклиги айтилди.
Ғарб мамлакатларининг ўйлашича, Россия яқин орада Украинага қарши ҳарбий амалиёт бошлаши мумкин.
НАТО маълумотларига кўра, Россиянинг Украина чегарасига яқин жойда 100000 дан зиёд Россия ҳарбийси жойлаштирилган.
АҚШ ва НАТО расмийларига кўра, Совуқ Уруш тугаганидан буён бунчалик кўп сондаги ҳарбийнинг бир жойда жамланиши кузатилмаган.
Россия Украинага ҳужум қилиш режаси йўқлигини айтади.
Россиянинг ўз ички ҳудудида Россия қўшинларининг ҳаракатланиши ҳеч кимни ташвишлантирмаслиги керак, дейди Москва.
Айни пайтда Россия НАТОдан ўз хавфсизлиги кафолатини ва Украинани НАТОга аъзо қилиб қабул қилмасликни талаб қилмоқда.
НАТО очиқ эшиклар сиёсатини юритишини, Украина шимолий иттифоққа аъзо бўлиб кирмаслигига кафолат бермаслигини айтади.
НАТОнинг хавфсизлик кафолати борасидаги энг сўнгги таклифлари Россияни қониқтирмади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















