Оппоқ Тож Маҳал жигарранг ва яшил тус олмоқда

Сурат манбаси, AFP Getty Images
Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ҳиндистон Олий Суди ҳукуматни Тож Маҳал мақбарасини асраб қолиш чораларини кўришга чақирди.
XVII асрда оқ мармар ва бошқа қурилиш материалларидан барпо этилган бино шу вақтгача сарғайиб келаётган эди.
Энди эса жигарранг ва яшил тус олмоқда.
Ҳавонинг ифлослиги, ён-атрофда бораётган қурилишлар ва ҳашоратлар дунёнинг мўъжизаси саналадиган оппоқ бино рангини ўзгартираётган сабаблар деб кўрилмоқда.
Олий Суд, агар зарур бўлса, Тож Маҳални яна дастлабки кўринишига қайтариш учун Ҳиндистон ҳукумати хориждан кўмак қидириши лозим, деган буйруқ чиқарган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek









