|
Жаҳоннинг янги етти мўъжизаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
бўлиб ўтган тантанали маросимда эълон қилинди. Маълумотларга кўра, Швейцариянинг "Жаҳоннинг янги етти мўъжизаси жамғармаси" томонидан олиб борилган овоз бериш жараёнларида юз миллион одам қатнашган. Рўйхатдан ўрин олган етти мўъжизанинг номлари навбатма-навбат эълон қилинган, аввал Буюк Хитой девори, кейин Иорданиядаги қадимий Петра шаҳрининг номлари жаранглаган. Иорданиянинг Маданият ва Сайёҳлик вазирлигидан Фаррух ал-Ҳадидий Петранинг рўйхатга киритилганидан хурсандлигини билдирган. "Петра энди Иордания, Араб мамлакатлари ва халқаро миқёсда муҳим сайёҳлик ҳудуди бўлади". "Биз бундан жуда хурсандмиз ва жаҳондаги ҳар бир киши Петрани, жаҳоннинг янги еттинчи мўъжизасини келиб кўриб, ҳузур қилишига умид қиламиз", - деб айтган Фаррух ал-Ҳадидий. Тож Маҳал ҳам Жаҳоннинг етти мўъжизаси ўлароқ танланганини Болливуд юлдузи Бипаша Басу эълон қилган. Ҳиндистон ҳукумати Бобурийлар авлодидан бўлган султон Шоҳ Жаҳон ўзининг суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳал хотирасига бағишлаб қурдирган ушбу меъморий обида жаҳоннинг етти мўъжизасидан бири сифатида қайд этилганини олқишлаган.
Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида жойлашган Тож Маҳал 1648 йил қуриб битказилган. Уни қуриш учун 17 йил давомида 20 минг киши меҳнат қилгани айтилади. Британиялик тарихчи Майкл Вуд Тож Маҳал мажмуасининг гўзаллигини шундай таърифлайди: "Сиз унинг кун давомида рангларини ўзгараётганини томоша қиласиз. Чунки, ундаги ажойиб қаймоқ рангли мармартош ёруғликда жилоланади ва маълум вақтда кумуш, куннинг ўртасига бориб эса, олтиндек товланади. Ҳамма нарса шунчалар ғаройибки, ҳатто мақбарага бораркансиз, ўттиз сонияга қадар мусиқий акс-садо қулоғингизга чалинади. Бунга ишонгингиз келмайди". Рўйхатдан қадимий цивилизациянинг маҳсули бўлган ва икки минг йил муқаддам илк бор етти мўъжиза рўйхатини тузган муаллифлар учун номаълум бўлган Рио-де-Жанеродаги Исо ҳайкали, Перудаги Мачу-Пикчу инклар шаҳри ва Мексикадаги Чичен Итза эҳроми ҳам ушбу рўйхатдан жой олган. Жаҳоннинг янги етти мўъжизасидан бири дея тан олинган Римдаги Колизей ёки Флавий амфитеатри шоду-хуррамлик рамзи сифатида таърифланди. У ўз даврида гладиаторлик жанги ва бошқа оммавий томошалар учун қурилган бўлиб, 50 мингдан ортиқ кишини сиғдирар эди. Париждаги Эйфел минораси, Москва Кремли ва Озодлик маъбудаси эса, айни рўйхатдан тушиб қолган. Ютуқларни тан олиш имконияти Тақдимот маросимида иштирок этган америкалик Ҳилари Сванкка кўра, "тарихда ҳеч қачон глобал миқёсдаги қарорни беришда бунча катта сондаги киши иштирок этмаган".
Ташкилотчилар эса, танлов жараёнини Оврўпо ва Яқин Шарқдан ташқаридаги жамиятлар эришган муваффақиятларни тан олиш имконияти дея таърифлашган. "Жаҳоннинг янги етти мўъжизаси" жаҳон танлови ташкилотчиси швейцариялик тадбиркор Бернард Вебер маросимни ёпилишида дунёдаги етти табиат мўъжизасини топиш юзасидан глобал сўров ўтказиш режасини эълон қилган. Жаҳоннинг етти мўъжизаси илк рўйхати бундан 2 минг йил муқаддам юнон олимлари томонидан тузилган. БМТнинг ЮНЕСКО идораси янги рўйхатни танқид остига оларкан, натижалар фақатгина овоз берганларнинг қарашларини акс эттирган холос, деб айтган. ЮНЕСКО рўйхатда жуда чекланилганлигини айтади. Ташкилот ўзининг "Жаҳон мероси" рўйхатига эга, ундан 660 та маданий ва 166 табиат ҳудудлари жой олган. Бу ҳақда Сизнинг фикрингиз қандай? Фикрларингизни ўнг томондаги махсус формамиз орқали қолдиришингиз ва ё [email protected] га мактуб йўллашингиз мумкин. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||