Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 11 Июл, 2007 - Published 17:12 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ҳарри Поттер дунёни забт этмоқда
Асар ёзувчини ниҳоятда бойитиб юбориш билан бирга уни машҳур бўлиб кетишига хизмат қилди
ЖК Роулинг қаламига мансуб Ҳарри Поттер романининг «Ҳумо қушини излаб» деб номланувчи бешинчи китоб асосида яратилган бешинчи филм Британия дохил дунёнинг жуда кўп мамлакатлари кинотеатрларида 11 июлдан бошлаб намойиш этила бошлаган.

Тўпламнинг сўнгги еттинчи китоби эса, 21 июл куни нашрдан чиқади. Аммо, китоб ҳали савдога чиқмасидан олдиноқ буюртмалар бериб куйилган,бу буюртмалар сони аллақачон бир ярим миллиондан ортиб кетгани хабар берилганди.

Фаолиятини ўта кийинчиликлар билан бошлаган, камбағалгина ёзувчини Британия Қироличасидан-да, бадавлат килиб юборган ушбу асарнинг бунчалик машҳур бўлиб кетишининг сири нимада? Би-би-сининг Маданият масалалари бўйича мухбири Лоринс Поллард:

Лоринс Поллард: Нима учун Ҳарри Поттер бунчалик шуҳрат қозонди? Агар бу саволга жавоб топа билганимда мен ўз талқинимдаги Ҳарри Поттер асарини яратган бўлардим. Бу ҳикоялар негизида нима ётиши ҳақида гапирадиган бўлсак, улар қадимий услубдаги қадриятлар билан тўла.Улардаги сирлар сизни мафтун этади ва бу жумбоқларнинг тагига етишга ҳаракат қиласиз. Бу биринчидан.Иккинчидан, асар муаллифи ЖК Роулинг болалар учун аввал ёзилган китоблардаги қадимий,моҳиятан ниҳоятда инглизча бўлган анъаналарни жуда оқилоналик билан ўзлаштиради, уларни бир жойга жамлайди. Ҳарри Поттер ёвузликка қарши, шайтонга қарши курашади. Бу эса,асарга бир қадар инжилона руҳ бағишлаган... Одамлар бундай ҳикояларни севишади. Кейинроқ китоб асосида фильмлар ишланди. Бу эса, китобни янада машҳурроқ бўлишига хизмат қилди. Бу омилларнинг барчаси солиштириб бўлмайдиган муваффақият келтирди. Дунё бўйлаб китоб 325 миллион нусхада сотилди. Бу эса, ақлга сиғдириб бўлмайдиган ҳол.

Даниэл Рэдклиф 2001 йилдан бери Ҳарри Поттер китоби асосида ишланган фильмларида суратга тушади

Би-би-си: Китобга ўзингиз айтганингиздек, ниҳоятда британча мазмун сингдирилган. Унда Британия мактаблари ,Британия поездлари, бекатлари,таомлари, кийим-кечаклари ҳақидаги ҳазиллар жой олади. Шундай бўлишига қарамай, у бошқа миллат болаларининг ҳам кўнгилларидан жой ола билди,шундай эмасми?

Лоринс Поллард: Менимча, бунга асосан жуда яхши таржимонларнинг борлиги сабаб. Китоб босилиб чиқиши биланоқ таржимонлар ишни бошлаб юборишади. Бу ниҳоятда катта, қалин китоб, аммо ҳозир у дунё бўйлаб 65 тилда таржима қилиниб улгурди. Тарижима ниҳоятда сирли иш. Сиз бир миллатга хос бўлган маданий анъаналар, ҳатто ҳазилларни четлаб ўтолмайсиз. Масалан, Ҳарри Поттер британиялик ўқувчига эски услубдаги,19 асрга тегишли мактабларда содир бўладиган ҳодисаларни эслатади. Аммо, уни Афғонистон,Туркия ёки Лотин Америкаси тилларида ўқисангиз бундай маънони бермаслиги мумкин. Шунда ҳам, унда бошқача бир маъно мужассам. Қаҳрамон ўта британча, шимолий Оврўпога монанд сеҳргар, аммо китобни қаерда ўқиманг, барибир ундаги сеҳргарлик билан боғлиқ воқеалар ривожи сизни ҳаяжонга солаверади.

Би-би-си: Ҳарри Поттер асари ёзувчини ниҳоятда бойитиб юбориш билан бирга уни жуда машҳур қилиб юборди. Аммо, айтингчи, у китоб Британия адабиётини қанчалик бойита олди?

 Нима учун Ҳарри Поттер бунчалик шуҳрат қозонди? Агар бу саволга жавоб топа билганимда мен ўз талқинимдаги Ҳарри Поттер асарини яратган бўлардим.
Лоринс Поллард

Лоринс Поллард: Ҳарри Поттер қилган ишлардан бири бу болаларни ўқишга ўргата олганидир. Британия мактабларидаги асосий муаммо болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишлари камлигидир. Болаларга ўқиш ўргатилади, ўқишга жалб этилади, аммо бажону дил ўқийдиганлар кам бўлади.Чунки, уларни чалғитадиган бошқа нарсалар бор. Масалан, телевизион, поп мусиқаси, видеоўйинлар...Бу Америка, қолаверса, Оврўпонинг ўзида кенг тарқалган муаммо. Ҳарри Поттер эса, китобга қизиқишни ниҳоятда оширди.

Би-би-си: Ҳарри Поттернинг охирги китоби яқинда босмадан чиқади.Тўплам ниҳоя топганидан кейин Британия болалари нима ўқишади?

Лоринс Поллард: Ниҳоятда яхши савол. Ҳарри Поттердан кейин Британия болалари нима ўқийдилар? ЖК Роулинг Ҳарри Поттердан кейин нима ёзади? Китобга нисбатан пайдо бўлган ушбу улкан қизиқиш йўқолиб кетадими, ё-да, бошқа бир манбани излаб топадими? Ўн йил давомида ЖК Роулинг шундай бир услубни яратдики, кўплаб бошқа одамлар ҳам худди шу услубда қалам тебрата бошладилар. Ва уларнинг баъзилар жуда-жуда ажойиб. Бундай ёзувчилардан бири ЖК Роулингнинг муваффақиятидан илҳомланганини ҳам тан олди. Нашриётлар эса, китобга бўлган бундай қизиқишни, ўқувчиларни йўқотиб қўйишни истамайдилар. Улар навбатдаги Ҳарри Поттерни, навбатдаги Ж К Роулингни излаб қолишади.

Ҳарри Поттернинг сўнгги китоби ой охирларида босмадан чиқади

Би-би-си: Аммо, бошқа томондан Британиядаги китоб дўконлари ва кутубхоналарнинг болажонлар учун турфа хил китоблар билан тўлиб тошганию, уни бу мамлакат чегараларидан чиқиб дунёнинг турли бурчакларига қадар етиб бораётгани назарда тутилса, Британия болалар адабиётининг муваффақиятини таъминлаган омиллардан бири нима дейиш мумкин?

Лоринс Поллард: Британия болалар адабиётида жуда маҳоратли ёзувчилар қалам тебратишган. Улар ниҳоятда ажойиб асарлар яратишган. Тан олиш керак, Британия болалар адабиёти ниҳоятда кучли адабиёт, ҳатто Оврўпо миқёсида ҳам. Аммо, уларни атрофга ёйиш, глобаллаштириш масаласида албатта,инглиз тилида сўзлашувчи Америкадаги кўнгилочар саноат катта рол ўйнайди. Улар Британияда яратилган асарларни танлаб олишади-да, фильмлар ишлашади. Масалан, Винни Пухни олинг, ёки Узуклар Соҳиби асари... буларнинг бари Британияда яратилган асарлар. Америка кўнгилочар саноати учун эса, бу бир томондан мавзу, бошқа томондан пул деганидир...

Ўзбек болалари бугунда нималарни ўқишмоқда, қайси нашрлар уларнинг хизматида?

Фикрларингизни ўнг томондаги махсус формамиз орқали қолдиришингиз ва ё [email protected] га мактуб йўллашингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Британияда қизларни хатна қилдириш асосан Африкалик мусулмонлар жамоаси ичида кузатиладиРанг-баранг олам
Қизларни хатна қилдиришга қарши кураш
СПИДРанг-баранг олам
Африкада СПИДга қарши суннат қилдириш дастури
ҲомилаРанг-баранг олам
Асос тўқима ҳамма дардга даъво бўладими?
Скрипка ва камончасиРанг-баранг олам
Бразилия дарахти сеҳри ё-да, камончалар
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy