Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 08 Июн, 2007 - Published 18:06 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Асос тўқима тадқиқодлари яна сиёсий баҳс марказида
Буш жаноблари тадқиқотларни инсон ҳомиласининг атайин йўқ қилиниши билан баробар кўради
Қўшма Штатлар Вакиллар палатаси Президент Бушнинг вето қўйиш борасидаги таҳдидларига қарамай, асос ҳужайра тадқиқотларига маблағ ажратишга чекловларни юмшатилишини ёқлаб овоз берган.

Демократлар назоратида бўлган Вакиллар палатаси апрел ойи Сенат тасдиғидан ўтган ва АҚШ президенти эътиборига тақдим этилган қонун лойиҳаси 247 вакилдан 176 таси овози билан маъқуллаган.

Конгресс президент ветосини рад этиши учун лозим бўладиган учдан икки овозни олиш имконияти жуда кам.

Ўтган йил худди шундай қонун лойиҳасини рад этган жаноб Буш бу сафар ҳам шундай йўл тутишга ваъда берган.

Демократлар чекловлар ўта муҳим тиббий тадқиқотларни сустлаштираётганини айтишади.

Конгресс назоратини қўлга киритар экан, партия айни тадқиқотлар учун молия ажратиш бўйича назоратни енгиллатишга аҳд қилганди.

Танқидчилар тадқиқот инсон ҳомиласи, яъни улар назарида, инсон ҳаётининг йўқ қилиниши эвазига олиб борилади, дея норозилик билдиришади.

Улар бу борада бошқа усуллар йўқ эмаслигини урғулайдилар.

‘Улкан хато’

Асос ҳужайралар - пишиб етилмаган ҳужайралар бўлиб, уруғланиш жараёнидан кўп ўтмай яралади ва танадаги ҳар қандай тўқимага айланишга қодир.

Олимлар тадқиқотлар орқали оғир дардларга даъво топишга умид қиладилар

Олимлар музлатилган инсон ҳомиласидан олинган бу ҳужайралардан касаллик ва ё жароҳатлар оқибатида зиён етган тўқималарни тузатишда фойдаланишга умид қиладилар.

Уларга кўра, бу йўлдаги тадқиқотлар Алцгеймер ва Паркинсон каби оғир хасталикларни даволаш бўйича ютуқларга йўл очиши мумкин.

Вакиллар палатасида қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб овоз берган деморкатлар вакили Диана Дегетт тадқиқотни айни касалликлардан азият чекаётганларни даволашнинг энг умидбахш манбаси, деб айтган.

"Афсуски, бир одамнинг - Президент Бушнинг қайсарлиги туфайли бу одамлар кутаётиб азоб чекишда давом этадилар", - деб айтган у.

Республикачилар вакили Крис Смит эса, қонун лойиҳасининг тасдиқдан ўтиши охир-оқибат "миллионлаб ҳомилалар нобуд бўлишини талаб қилувчи" тадқиқотларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Президент Жорж Бушнинг бу борадаги баёнотида "агар бу лойиҳа ҳозир қонунга айланса, америкалик солиқ тўловчилар тарихимизда илк бор инсон ҳомиласининг атайин йўқ қилинишини қўллаб-қувватлаш учун мажбурланадилар", дейилади.

"Бу чизиқни кесиб ўтиш улкан хато бўлади. Мана шунинг учун ҳам мен бугун тасдиқдан ўтган қонун лойиҳасига вето қўяман", - деган Америка президенти.

Асос тўқимани ажратиб олиш эмбрионнинг нобуд бўлишига олиб келади

Ҳужайрани эмбриондан ажратиш жараёнида унинг бутунлиги йўқолади ва республикачилар музлатилган инсон ҳомиласига бу йўл билан зиён етказишни болани сунъий йўл билан олиб ташлашга қиёслайдилар.

Сўровлар натижаларига кўра, аксар америкаликлар бу тиббий тадқиқотларни кенгайтиришни қўллаб-қувватлашган.

Агар Президент Жорж Буш вето қўядиган бўлса, у президент бўлганидан буён учинчи марта бу ишга қўл урган бўлади.

Жаноб Буш 2001 йил қудратга келар экан, асос тўқима яратишга қаратилган тадқиқотлар учун ҳукумат маблағидан сарфлашга чекловлар ўрнатганди.

Америка президенти, аксинча, бачадон суви, ҳомила йўлдоши ва табиий равишда нобуд бўлган ҳомиладан тўқималарни ажратиш тадқиқотларини молиялашни таклиф қилади.

СПИДРанг-баранг олам
Африкада СПИДга қарши суннат қилдириш дастури
Скрипка ва камончасиРанг-баранг олам
Бразилия дарахти сеҳри ё-да, камончалар
'Атлантс' фазо кемасиРанг-баранг олам
'Атлантис' фазога йўл олади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy