Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 08 Июн, 2007 - Published 18:43 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Скрипкачиларга эркинлик берилди
Бразилия дарахти камонли мусиқа асбоблари учун энг яхши материал ҳисобланади
Скрипкачилар камончаларидаги ёғочга қўйилган тақиқлар юзасидан келишувга эришилиши ортидан эркин саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишган.

Профессионал скрипкачилар кўпинча Бразилия дарахти (pau brasil tree) дан ясалган камончаларни ишлатишади.

Ушбу дарахт эса, қирилиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб ўсимликлар сирасига киритилган.

Хавф остида бўлган жониворлар ва ўсимликлар тури савдосига қарши конвенция йиғинида Бразилия вакилларининг ушбу ёғоч савдосига тақиқ ўрнатиш борасидаги режаси айни тақиқ тайёр маҳсулотларни ўз ичига олмаслиги ҳақида келишувга эришилганидан сўнг маъқулланган.

Дарахт Pau brasil, яъни Бразилия ёғочи номини олган.

У камонли мусиқа асбоблари учун энг яхши материал ҳисобланади.

Аммо, асрлар оша Мата Атлантика соҳилларидаги дарахтнинг асл турларидан иборат 95 фоиз ўрмонлар йўқолиб кетган.

Бугунги кунда ўрмонларнинг 5 фоизига сақланиб қолгани айтилади.

Оврўполиклар қизил ёғочдан дастлаб рангларни ўзгартиришда фойдаланишган, кейинроқ эса, скрипкасимон мусиқа асбоблари учун камон ясашда ишлата бошлаганлар.

"Хавф остида бўлган, шу билан бирга мусиқа асбоблари учун энг зўри деб кўрилган ушбу қимматбаҳо дарахтларни ҳимоя қилиш лозим", - деб айтган конвенуия йиғинида иштирок этган Бразилия вакили Фернандо Койбра.

"Биз ушбу дарахт табиатимизнинг бойлиги сифатида қолади ва дунё бўйлаб мусиқачиларимизнинг қўллари билан бизни қувонтиришда давом этади деган умиддамиз", - дейди Фернандо Койбра.

Режаларга биноан, скрипкачилар Бразилия дарахтидан ясалган камончаларини назоратларсиз чегараларни кесиб ўтишлари мумкин.

Аммо, ишланмаган ёғочларга тақиқ сақланиб қолади.

СПИДРанг-баранг олам
Африкада СПИДга қарши суннат қилдириш дастури
ҲомилаРанг-баранг олам
Асос тўқима ҳамма дардга даъво бўладими?
Чинор дарахтиКашмир
Бобурийлар боғидаги қадим чинорлар хавф остида
Чумолидан қандай қилиб қутулиш мумкин? Қизиқарли олам
Чумолига ҳам озор бермайдиганларнинг боши нега қотган?
Тоғли БадахшонСен бир дарахт...
Тоғли Бадахшонда ғайриоддий никоҳлар бугун ҳам сақланган
МашинаБензин тугадими?
Семичка ёғидан қуйиб, машинани ўт олдираверинг
чумолиларҲашоратлар олами
"урушқоқ" чумолилар Австралияни забт этишмоқчи
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy