|
Бензин ўрнига кунгабоқар ёғи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Уларга кўра, мазкур кашфиёт келажакда мухим энергия манбаъига айланади. Кашфиёт автомобил ёқилғиси ишлаб чиқаришда ҳам қўл келади. Ушбу тадқиқот Америка Кимёгарлар жамиятининг йиллик кенгашида тақдим этилди. Умумжаҳон иқлим исишининг илк таъсирлари сезиларкан, мутахассислар анъанавий энергия манбаъларидан узоқлашиб, табиий бўлмиш водород энергиясидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида анчадан буён гапириб келишаётганди. Аммо бунинг учун биринчи навбатда водороднинг ўзи ишлаб чиқарилиши керак. Уни ишлаб чиқариш жараёнида чиқадиган захарли газлар миқдорининг эса, ҳозирда ёқилғидан чиқаётган газлардан ҳеч фарқи йўқ. Аммо Лидс университети тадқиқотчилари ушбу жараённи табиатга зарарсиз йўлини топишди. Унда ишлатиладиган модда-кунгабоқар ёғидир. Доктор Эндрю Мосснинг айтишича, биомассадан ва биологик ёғлардан энергия чиқариш реал энергия манбаъи бўлади. Унга кўра, айнан шу жараённи энергия станцияларида юзага келтириш осон. Улар ҳатто машиналарга ҳам ўрнатилиши мумкин, дейди тадқиқотчи. Шундай қилиб, машинангизни бензин ўрнига ойчечак ёғи билан тўлдирасиз. Сиз машинани ўт олдирганда, ёғ водородга айланади. Водород эса, сизнинг мошинангизни юрғазади. Жараёнда карбон диоксид ҳам чиқади, аммо уни ўсаётган бошқа кунгабоқарлар ҳаводан тортиб олади. Лидс тадқиқотчилари амалда ишлатилиши мумкин бўлган технологияни тақдим этишди. Аммо бу ерда бошқа бир муаммо бор. У ҳам бўлса, янги ёқилғи манбаъининг нарҳидир. Жараёнда жуда қиммат моддалар ишлатилади. Ушбу муаммо ҳал қилинмагунча, афтидан, нефт ягона энергия манбаъи сифатида қолаверади. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||