|
Чумолига ҳам озор бермайдиганларни чумолидан ким қутқаради? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Будда дини тартиб-қоидаларига мувофиқ эса, буддачиларнинг бирор бир тирик жонзотга озор етказишлари гуноҳ саналади. Худди шунинг учун ҳам, будда руҳонийлари ибодатгўйларни чақаётган ҳашаротларга бас келишнинг зиён-заҳматсиз йўлини қидиришмоқда. Малайзиянинг Пенанг оролидаги Жорж шаҳрида жойлашган "Хонг Хок Си" ибодатхонасидаги будда руҳонийларининг эса турли хил жонзотлар билан яшашга кўникишларига тўғри келадиганга ўхшайди. Бир неча йил бурун улар ибодатхонага кириб олган кобра билан бир том остида умргузаронлик қилишган. Ибодатхона бош руҳонийси Венерабл Бун Кингнинг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, алал-оқибат кобра билан бирга медитация қилишга ўрганиб ҳам қолишган. Бироқ ҳар кимнинг жони ўзига ширин эмасми, кобрани тутиб, яқин-атрофдаги ўрмонга олиб бориб ташлашга қарор қилишган. Чумолилар кобрадан ҳам ўтиб тушишган
Бош руҳоний ҳазратлари эса узлуксиз тоат-ибодат тарафдори бўлгани учун, ибодатгўйларнинг тишларини тишларига қўйиб, чидашларига тўғри келмоқда. Чумолиларни чанг ютгич билан тозалаш усули эса иш бермаган. Иложсиз қолган будда руҳонийлари алал-оқибат ёрдам сўраб, мурожаат билан чиқишга мажбур бўлишган. Улар бирор бир кимсани чумолиларга озор беришга ундаш ниятлари йўқлиги, лекин бирор бир кўнгилли чиқиб, ўзларининг иштирокисиз чумоли балосига барҳам берса, бунинг Яратгувчининг амри бўлишини айтишмоқда. Содда қилиб айтганда, руҳонийлар чумолиларнинг тақдирларини ибодатгўйларнинг ихтиёрларига ҳавола этаётган кўринишади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||