Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 04 Июн, 2007 - Published 14:30 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Кашмир чинорлари хавф остида
Кашмирда кесилган чинор дарахти
Кашмирда чинорлар сони охирги йилларда кескин камайиб кетган
Ҳиндистон назорати остидаги Кашмир ҳудудидаги университет маъмурияти кўҳна чинорзорга яқин ерда ётоқхона қуришга қарор қилган. Атроф-муҳитни сақлаш фаолларига кўра, бу лойиҳа Кашмирда шундоқ ҳам йўқолиб кетаётган чинорларга ва айниқса Бобурийлар давридан қолган Насим Боғидаги қадим чинорларга зарар етказади.

Охирги 30 йил мобайнида Кашмирдаги 30 минг чинор дарахти йўқолиб кетган.

Кашмир университети маъмурияти Бобурийлар империяси даврида асос солинган Насим Боғига яқин ерда ётоқхона қуриш қарорини эълон қилганидан сўнг юзга яқин талаба норозилик билдириш мақсадида очлик эълон қилганлар.

Бобурийлар даврида Насим Боғида мингга яқин чинор дарахти ўтқазилган.

Ҳозирда улардан фақатгина бир нечаси сақланиб қолган.

Очлик эълон қилган талабалардан бирининг айтишича, университет раҳбарлари буюк меросни вайрон қилмоқчилар.

Университет вице-президенти Абдул Воҳид кўҳна чинорлар муҳим мерос эканлигини, аммо меросни қўриқлаш университет вазифасига кирмаслигини айтади.

Жаноб Воҳиднинг айтишича, ётоқхона биноси дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида чинорлардан саккиз метр узоқликда лойиҳалаштирилган.

Кашмирдаги чинорларни сақлаш агентлиги раҳбарига кўра эса, чинор илдизлари анчайин саёз ва тарқоқ бўлганлиги учун ҳам ҳар қандай қурилиш камида 50 метр узоқликда амалга оширилиши керак.

Унинг айтишича, агарда ётоқхона биноси ҳозирда режалаштирилган ерда қурилса, кўҳна чинорлар қуришга маҳкум.

Кашмирда биринчи маротаба бир неча юз йил аввал экила бошлаган чинорлар минтақа рамзига айланиб улгурган.

Аммо охирги 30 йил мобайнида чинорларнинг 65 фоизи йўқолиб кетган.

1976 йилда Кашмирда 42 минг чинор дарахти бўлган бўлса, бугунга келиб атиги 16 минг чинор қолган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy