|
'Суннат - СПИДга қарши кураш йўли' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Улар бу қарорга тадқиқодлар СПИД хасталигига олиб келувчи ВИЧ вирусини юқтириш хавфини 60 фоизга камайтиришини кўрсатганидан сўнг келишган. Профессор Алан Увитсайдга кўра, жамоат туғруқхоналарида дунёга келадиган барча ўғил болалар учун суннат амалиёти таклиф қилиниши лозим. "Суннат қилдиришга эҳтиёж борлигини кўрсатувчи ҳақиқий сабаблар борлиги ниҳоятда равшан",-деди у СПИД мавзусида ўтказилган анжуманда. Жанубий Африкада беш ярим миллион киши ВИЧни юқтирган- бу ҳар тўққиз кишидан бири хасталикка чалинганини англатади. Мамлакат ВИЧни юқтирганлар бўйича Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринда. Суннат қилдириш Жанубий Африкадаги баъзи этник гуруҳлар орасида (аммо ҳамма эмас) кенг тарқалган. "Жанубий Африкадаги катта сондаги эркаклар ва аёллар суннат қилдиришни ўзлари учун нормал ҳолат деб топишган",-дейди ВИЧ ва СПИД бўйича тадқиқод марказидан Неэл Мартинсон. Бироқ, айрим танқидчилар оммавий суннат амалларига қарши чиқишган. Уларга кўра, бу амал аёлларга ёрдам бермайди ва эркаклар ўзларини хавфсиз ҳис қилиб, қалтис ишларни кўпроқ қилишларига олиб келиши мумкин. Мартинсон жанобларига кўра, суннат қилдирган эркаклар айши-ишратга кўпроқ иштиёқманд бўлиб қолишмаган. Ўтган йил суннат қилдириш ва Африкадаги ВИЧ вируси ўртасидаги боғлиқлик бўйича тадқиқодлар бу борада далиллар етарли экани айтилиб тўхтатилганди. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Хатна ВИЧ вируси хавфини камайтиради23 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa СПИДга қарши кураш 24 Июл, 2004 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||