Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 08 Июн, 2007 - Published 19:29 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Атлантис' фазога йўл олди
"Атлантс" очиқ ҳавода кўкка йўлланган
Американинг Флорида штатида жойлашган Кеннеди Фазо Марказидан "Атлантис" кемаси фазога йўл олган.

Кема очиқ ҳавода кўкка йўлланган. НАСА Фазо агентлигига кўра,тўққиз дақиқадан камроқ вақт ичида коинотга етиб борган.

Етти фазогирни олиб учган "Атлантис" Халқаро Фазо Станциясида айрим қурилиш ишларини амалга оширади.

Кема у ерда 2007 йил охирларида фазога йўллаш мўлжалланган Оврўпонинг "Колумбус" лабораторияси учун айрим ускуналарни ҳозирлайди.

Ўрнатилиши лозим бўлган асосий қурилмалардан бири бу - қуёшдан қувват оладиган улкан ҳажмдаги батареялардир.

Март ойида фазога йўл олиши керак бўлган "Атлантис"нинг парвози феврал охирларида ёғиб берган ғайриоддий жаладан зиён кўриши туфайли ортга қолдирилганди.

"Колумбус" лабораторияси

"Колумбус" Халқаро Фазо Станцияга олиб чиқиладиган Оврўпо Фазо агентлигининг ягона энг катта ускунаси бўлади.

Лабораториянинг ичига 10 га яқин тадқиқот қурилмасини сиғдириш мўлжалланган.

Алоқа тармоғи орқали Ердаги назоратчилар ва олимлар фазодаги тадқиқотларда иштирок этишлари мумкин.

Оберпфаффенгофен (Олмония) да жойлашган назорат марказидан мутахассислар фазо билан бир вақтда Оврўподаги ҳамкасблари ҳамда Қўшма Штатлар ва Россиядаги ҳамкорлари билан мулоқат қилишлари мумкин.

Лаборатория 2007 йил декабрида "Атлантис" фазо кемаси орқали Халқаро Фазо Станциясига олиб чиқиладиган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
СПИДРанг-баранг олам
Африкада СПИДга қарши суннат қилдириш дастури
ҲомилаРанг-баранг олам
Асос тўқима ҳамма дардга даъво бўладими?
Скрипка ва камончасиРанг-баранг олам
Бразилия дарахти сеҳри ё-да, камончалар
ФазогирИслом
Анжуман мусулмон фазогирга йўл кўрсатиши лозим
Марс сайёраси Капсулада яшашга
кўнгиллилар борми? Россияда ўтказилажак синов
Туркманбошининг навбатдаги "ҳунари"Туркманистон
Президент Ниёзовнинг китоби фазога йўл олди
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy