|
Капсулада яшаш учун кўнгиллилар қидирилмоқда | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кичик бир гуруҳ бутун дунёдан ажратиб қўйилади ва махсус капсулада уларнинг яшаш қобилияти синалади. Бу синовда Миррихга сайёҳатнинг барча машаққатларини бошдан ўтказасиз, фарқи шуки, синов ерда кечади. Мўъжазгина капсулада кичик бир ётоқ, ошхона ва лаборатория жойлаштирилган. Россиялик олимларнинг режасига кўра, олти киши мана шу шароитларда ташқи дунёдан ажралган ҳолда, таъбир жоиз бўлса, космонавт эмас москванавт бўлиб бир ярим йил яшаши керак. Капсуладаги махсус жиҳозлар уларга ҳаво етказиб беради, уч тонна сувни қайта-қайта тозалаб истеъмолга тайёрлайди ва шунингдек бу сув беш тонналик озиқ-овқат заҳираларига қўшимча равишда бир мунча сабзавот етиштириш учун ҳам ишлатилади. Олимлар кўнгиллилардан ҳозиргача фақат икки кишини топишган холос. Аммо Миррихга саёҳатнинг ўзигина эмас, балки Миррих капсуласи синови ҳам 2006 йилга қадар бошланмаслиги айтилмокда |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||