Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Август, 2005 - Published 12:39 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ниёзов китоби фазога йўл олган
Президент Ниёзов ўзининг ғалати қилиқлари билан ном қозонган.
Президент Ниёзов ўзининг ғалати қилиқлари билан ном қозонган.
Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов қаламига мансуб "Руҳнома" китобининг биринчи қисми Россиянинг "Днепр" фазо кемасида самога учирилган.

Фазо кемаси Қозоғистоннинг "Бойқўнғир" (Байканур) космодромидан учирилган.

Ниёзов ўзининг "Руҳнома" китобини Туркманистон тарихига бағишлаган.

Айни китобни ўз бағрига олган фазо кемаси Япониянинг тадқиқот мақсадларидаги икки сунъий йўлдошини фазога олиб чиқиш лойиҳаси доирасида учирилган.

"Ер юзида миллионлар қалбини забт этган китоб энди фазо кенгликларини ҳам эгаллайди",-деб ёзади "Нейтральный Туркменистан" газетаси.

Маҳаллий телеканалнинг мамнуният билан маълум қилишича, Ниёзов китоби жой олган сунъий йўлдош Ер теграсида камида 150 йил давомида айланиб юради.

"Руҳнома"нинг биринчи қисми 2001 йилда нашр этилган ва ўшандан буён таълим дастурига киритилган.

Жаноб Ниёзов асари фазо юзини кўрган дунёдаги илк президентдир
Жаноб Ниёзов асари фазо юзини кўрган дунёдаги илк президентдир
Ниёзов асарининг иккинчи жилди ўтган йили дунё юзини кўрди.

"Руҳнома"нинг биринчи жилди беш бобдан ташкил топган. Биринчи бобда туркманларнинг феъл-атвори ҳақида сўз боради.

Иккинчисида уларнинг тарихига эътибор қаратилади. Учинчи бобдан туркман миллати ҳақидаги мулоҳазалар ўрин олган.

Тўртинчисида туркман давлатчилиги мадҳ этилса, сўнгги бешинчи бобда мустақил туркман давлатининг барқарор бўлиши ва фуқароларнинг руҳан баркамоллиги куйланади.

"Известия" газетасининг ёзишича, Туркманбоши фазога биринчи марта жўнатма юбораётгани йўқ.

Ўтган йил июнида "Днепр" Туркманистон байроғи ва беш бошли бургут тасвири туширилган мамлакат президенти ялови жойланган контейнерни орбитага олиб чиққан эди.

Президент Ниёзов ўзининг ғалати қилиқлари билан ном қозонган.

Бир неча кун аввал Ниёзов турли байрамлар, тўй-томошалар чоғида ва телевидение орқали аввалдан ёзилган мусиқадан фойдаланишни таъқиқлаган фармонга имзо чекди.

Президентнинг билдиришича, туркман маданиятини зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш мақсадида шундай чорага қўл урган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy