Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 06 Январь, 2006 - Published 20:24 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Жаҳоннинг янги етти мўъжизаси қидирилмоқда
Сидней опера театри
Янги рўйхатга кўплаб замонавий меъморлик обидалари киритилган
Бундан икки минг йил илгари тузилган жаҳоннинг етти мўъжизаси рўйхати эскиришга улгурган. Янги рўйхатни тузишга киришганлар ана шу фикрдалар.

Энди эса жаҳоннинг янги етти мўъжизасини қидириш бошланди.

Бу етти мўъжиза инсон қўли билан бунёд этилган обидалар бўлмоғи лозим.

2006 йилнинг биринчи кунидан жаҳон бўйлаб энг кўзга кўринган асарларга овоз беришга киришилди.

Роппа-роса бир йил давом этадиган бутун дунё бўйича овоз бериш 2007 йил 1январида якунланади.

Миср эҳроми
Миср эҳромлари жаҳоннинг етти мўжизаси ҳисобланади
Дастлаб интернет воситасида ер юзасидаги таниқли обидаларни танлаш таклифи киритилганди.

Шу мақсадда ташкил этилган "Жаҳоннинг янги етти мўъжизаси жамғармаси" деб аталган ташкилот экспертлари муносиб деб кўрилган обидалар орасидан 21 тасини танлаб олишди.

Уларга қуйидаги талаблар қўйилди: бу обидаларнинг барпо этиш муддати 2000 йилга келиб якунланган бўлиши керак, инсоният қўли билан яратилган бўлиб, бугунги кундаги аҳволи қониқарли тарзда бўлиши лозим.

Дастлабки рўйхатга олдин ҳам етти мўъжиза ҳисобланганларидан фақат Миср эҳромлари киритилган, улар шу кунгача сақланиб қолган эски рўйхатдаги ягона обидалардир.

Охирги асрларда бунёд этилган Буюк Хитой девори, Эйфел минораси, Москва Кремли ва Озодлик маъбудаси дастлабки рўйхатдан ўрин олган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy