Туркия Суриядаги вайронага айланган ўнлаб масжидларни тикламоқчи

Сурия

Сурат манбаси, Reuters

Янги лойиҳа Суриянинг Туркия бошчилигидаги "Фрот қалқони" амалиёти натижасида озод қилинган минтақаларида йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Туркиянинг "Анадўлу" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Урушлар натижасида деярли вайронага айланган ўнлаб масжидларни "Диёнат" давлат жамғармаси таъмирламоқчи.

Жамғарма раҳбари Мустафо Тутқунга кўра, сўз жаъми 66 та масжид ҳақида бормоқда.

Сурия, олти йилдирки, фуқаролар уруши гирдобида.

Урушлар президент Ассад тизими демократпараст намойишларни куч билан бостириши ортидан бошланиб кетган.

Давомий қуролли низоларда минглаб кишилар қурбон бўлган, яна миллионлаби дарбадарликка юз тутган.

Суриянинг аксарият ҳудудлари вайронага айланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02