Ўзбек ТВ: 'Музейлардан ноёб асарлар ўғирланган'

Сурат манбаси, none
Ўзбекистон телевидениеси Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Тошкент ва Нукусдаги санъат музейларидан қимматбаҳо санъат асарлари ноқонуний сотилганига оид ишларни аниқлагани борасида хабар берган.
"Ахборот" кўрсатуви Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Нукусда жойлашган Савицкий номидаги музейларидан лавҳалар намойиш этган.
Лавҳада у ердаги ходимлар ноёб суратларни миллиард-миллиард сўмга пуллаганлари айтилган.
Телевидение мухбирининг хабар қилишича, Ўзбекистон Давлат санъат музейи қўриқчиси "умумий ҳисобда 47 ярим миллиард сўмлик" картиналарни ўғирлагани ҳамда қалбакилаштирган.
Худди шунингдек, лавҳада Савицкий номидаги музейдан ҳам тасвирлар намойиш этилган ва қиммабаҳо санъат асарлар йўқолгани даъво қилинган.
Айни ўринда мазкур қонунбузарликлар устидан жиноий иш очилиб, музей ходимлари жазолангани айтилди.

Сурат манбаси, none
Ўтган ой Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги музей директори Мариника Бобоназаровани тўсатдан ишдан бўшатганди.
Би-би-сига гапирган Бобоназарова хоним ўзининг ишдан четлатилишини "ноқонуний" дея қоралаган ҳамда бўшаш тўғрисидаги аризасини босим остида ёзганини айтганди.
У ўз қўли остидаги коллекциядан қимматбаҳо асарларни ўғирлагани ва уларни сохталари билан алмаштиргани борасидаги айбловларни "асоссиз" ва "бемаъни" дея таърифлаганди.
Мариника Бобоназарованинг ишдан олиниши Ғарб матбуотини ҳам ўзига тортган ва кўплар бу амални қоралаб чиқишган.
"Ахборот" кўрсатуви намойиш этган лавҳа қисқартирилган ҳолда берилмоқда
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












