Тошкентдаги бозорда ёнғин рўй берди

Сурат манбаси, BBC World Service
Тошкентдан олинаётган хабарларга кўра, "Беруний" метроси ва собиқ "Юбилейний" муз саройи биноси яқинидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида 18 август тунида ёнғин рўй берган.
Улгуржи озиқ-овқат бозоридаги ёнғин маҳаллий вақт билан кечки соат 21 ларда бошланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли аланга бир неча метр юқорига кўтарилган.
Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Кўп сондаги ўт ўчириш гуруҳлари ёнғинни ўчиришга жалб қилинган.
Бозор ҳудудидан инсонлар кўчирилгани хабар қилинган.
“Ўзкўргазмасавдо” кўргазма-ярмарка маркази атрофида йўллар бекитилган.
Интернет ижтимоий тармоқларида ёнғин ва атрофдаги вазият акс этган фото ва видеолар тарқалган.
Тунги соат 1 ларга яқин ёғинни ўчиришга муваффақ бўлингани хабари тарқалди.
Бундан олдин ҳам Тошкентдаги қатор бозорларга ўт кетган.
Шу яқин икки йилнинг ўзида пойтахтдаги Қатортол кўчасидаги бозор, "Тахта бозор", "Чинни бозор"да ҳам ёнғин рўй берган.

Сурат манбаси, BBC World Service
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












