"Марказий Банк, биз сизларга ишонмаймиз!"

Ўзбекистон Марказий Банки фуқароларнинг нафақа пуллари 100 фоиз пластик карточкаларга мажбуран ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бироқ Интернет ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари бу ҳақда қандай фикрдалар?

Ушбу мавзуда Den Dovlatov томонидан Фейсбукнинг "Новости Узбекистана" гуруҳида қолдирилган хабарга фойдаланувчилар қуйидагича фикр билдирганлар:

http://on.fb.me/1MaqYit

Ruslan Akhmerov: Бизда ҳеч нарса мажбуран қилинмайдида...

Призрачный Гонщик: Марказий Банк биз сизларга ишонмаймиз!

Дилфуза Хакимова: Нима? Андижонга келинглар, Чўлпон кўчасидаги 4- почта бўлими. Мажбуран деярли ҳаммани Миллий банк пластикига ўтказиб қўйишти. Қариялр аччиқ кўз ёшларини тўкишяпти. Менинг онам нафақани шу жойдан оладилар, айтишларича янги йилгача ҳаммани пластикка ўтказишармуш. Бечора қариялар шу кунларга қолишди. Яна Қарияларни эзозлаш йилимиш-а.

Zi Zi: Ростдан алдашяптику!!!

Anvar DJabbarov: Бизнинг шаҳримизда Халқ банки хизматчилари уйма-уй юриб нафақахўрларни ҳар қандай йўл билан нафақа пулларини пластик карточкалрга туширилишига розиликларини олиб келишга мажбурланган.

Айрим шахслар бу гуруҳдаги фойдаланувчиларнинг ҳаммасини ёлғончига чиқариши тайин. Агар уларни Ўзбекистон иқтисодиётидаги ютуқларни кўришни ҳоҳламаётганлар деб қаралса, "Потребитель Плюс" гуруҳидага муҳокамаларга ҳам назар ташлаш мумкин:

Nargiz Valieva: "Онамнинг нафақа пулларини август ойидан 100% миқдорда карточкага туширишяпти. Шундай бир савол туғилди: йўл кира ҳақини қандай тўласинлар? Гап шундаки, улар Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшайдилар"

Бу гуруҳ қатнашчилари эса қуйидагиларни билдиришади:

http://on.fb.me/1E7hpJ1

Vadim Zubanov: Уларнинг розилиги ва банк билан тузилган шартномадаги имзоларисиз бундай қила олишмайди. Агарда онангиз бирор бир ҳужжатга имзо чекмаган бўлсалар унда уларнинг имзолари қалбакилаштирилган. Бу жиноятдир, прокуратурага арз қилинг.

Пётр Арсеньев: Нафақа пул тўлашка нақд пул йўқ. Қарияларни эъзозлаш йилида-я.

Натусик Шварцкопф: Қандай даҳшат! Агарда нафақа ва иш ҳақи пулларни карточкага ўтказишадиган бўлишса қандай яшаймиз?!

Альбина Жураева: Менинг бобомни ҳам уйларига келиб бошларини айлантириб юборишипти, улар рози бўлиб энди тамға босиб бермоқчи эдилар(улар имзо қўя олмайдилар, уларда махсус тамға бор), яхшиямки мен келиб қолдим. Ҳайдаб юбордим, шундан буён келишмади. Онамлар ҳам рози бўлмадилар. Бизни бошқа безовта қилишмаяпти.

Афтидан пластик карточкалар ўзбекистонликлар учун шу даражада ноқулайликлар пайдо қилганки, бу Фейсбукда шунга оид группа ташкил қилинишига ҳам туртки бўлган.

"Муллажиринг (пластик карточка муамоллари)" деб аталган гуруҳ ҳозирда деярли 3000 кишини жамлаган.

Гуруҳ қатнашчилари пластик карточкалар туфайли кундалик ҳаётда дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритишади.

Би-би-си Ўзбекистондаги банклардан бирига келиб тушган йиғилиш ҳақидаги буйруқ матнини қўлга киритди.

Унда ҳар бир банк ходими пенсионерларнинг пенсиясини пластик карточкага ўтказиш ҳақида пенсионердан ариза олиши шартлиги, бу буйруқни бажармаган банк ходимига нисбатан чора кўрилиши талаб қилиши англашилади.

Сиз бундай муаммоларга дуч келмаяпсизми?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio