9 феврал. Ҳиротдаги Ҳазрат Навоий мақбарасида
9 феврал куни Ҳазрат Алишер Навоий таваллудига 574 йил тўлди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Шу куни мухлислар Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Ҳазрат Навоий мақбарасига йиғилдилар.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий Ҳирот шаҳрида туғилганлар, бутун умрлари шу ерда ўтган.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Ҳар йили Ҳазратнинг таваллуд айёми Афғонистонда катта тантаналар билан нишонланади.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Афғонистонда кечаётган қарийб чорак асрлик урушлар Навоий мақбарасига ҳам зиён етказмай қўймаган.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Яқинда бир гуруҳ афғонистонлик ўзбек зиёлилар, маърифатчилар ўз ташаббуслари билан буюк шоирнинг хонақосини қайта таъмирдан чиқаришди.
9 феврал куни ўнлаб мухлислар алломанинг қабрини зиёрат этиш мақсадида ўз йўлларини Ҳиротга солишди.
Қарийб эллик фаол Навоий мақбараси атрофида йиғилиб, Ҳазратнинг руҳини шод этиш учун Қуръон тиловат қилиб мажмуани тозалашди.
Мақбарани зиёрат қилган Ҳиротдаги мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадид суратлари.
Қуйидаги суратлар эса 2013 йил 18 май куни Ҳазрат Навоий мақбарасининг қайта очилишида олинган суратлар

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM












