Ғаффор Ҳотамов: "Тарбияга хизмат қиладиган энг яхши нарса бу- адабиёт"

Ёзувчи Ғаффор Ҳотамов 1953 йилда Бухоро вилоятининг Навоий туманида туғилган.
Низомий номидаги Педагогика институтининг филология факультетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил бошлаган.
"Тонг ва шом" номли биринчи ҳикояси 1976 йил "Гулистон" журналида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг сўзи билан чоп этилган.
Илк китоби "Хат ташувчи бола" ҳикоялар тўплами 1978 йилда дунё юзини кўрган.
Ёзувчи Ғаффор Ҳотамовнинг "Қайтиш" "Кунтуғмишнинг кулмаган бахти", "Бир муҳаббат қиссаси", "Қудуқ тепасидаги ой" каби қатор китоблари бор.
Шунингдек, "Тарихнинг қонли ва кўз ёшли саҳифалари" публицистик мақолалар тўплами чоп этилган.
Охирги ижод намунаси "Афсунгар" ўқувчиларга интернет орқали яхши таниш . Ёзувчининг айтишича, ҳозир ушбу асарини китоб ҳолида босмадан чиқарилиши устида ишламоқда.
Ғаффор Ҳотамов турли йилларда Навоий вилоят "Дўстлик байроғи"газетасида, "Ёшлик" журнали ва "Туркистон" газетасида бош муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Собиқ Иттифоқ даврида "Қудуқ тепасидаги ой" китоби учун Ёшлар мукофоти билан тақдирланган. Мустақилликдан кейин унга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвони берилган.
Ғаффор Ҳотамов оилалик, уч ўғил, бир қиз ва неваралари бор.
Ғаффор Ҳотамовнинг Би-би-си муштарийлари саволларига жавоблари
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002












