Би-би-си Ўзбек хизмати 20 ёшда!

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Би-би-си Ўзбек Хизмати 20 ёшда!

Қисқача таржимаи ҳол ўрнида:

1994 йилнинг ноябр охирида Би-би-си Ўзбек хизматининг илк радиодастури Лондондан ҳаво тўлқинларини эгаллаган.

Илк ярим соатлик радиоэшиттиришни Ҳамид Исмоил, Дилором Иброҳим, Нодира Йўлдош ва Дилмурод Мирали тайёрлаб, тақдим қилишган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Би-би-си Жаҳон хизматлари сафига Ўзбек шўъбаси қўшилиши билан табриклар йўллашган.

Аввалига фақат радио дастурлар билан чекланган Би-би-си Ўзбек хизмати бугун интернетда ҳам фаол.

Жамоамиз тайёрлаган видеофилмлар Би-би-си Жаҳон хизмати ва Буюк Британиянинг ички Би-би-си телеканалларида намойиш этилган.

Би-би-си Марказий Осиё ва Қофқоз жамоаси, 1997 йил

Сурат манбаси, BBCUZBEK

Сурат тагсўзи, Би-би-си Марказий Осиё ва Қофқоз жамоаси, 1997 йил

Бугунги кунда BBCUZBEK.COM ижтимоий тармоқларда ўзбек тилидаги ахборот манбалари орасида энг олдинги қаторларда бормоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиё, балки жаҳон эврилишларининг акс-садосидир.

Ҳамид Исмоил: "Би-би-си имкон бўлса Ўзбекистонга ҳар қачон қайтишга тайёр"
Сурат тагсўзи, Ҳамид Исмоил: "Би-би-си имкон бўлса Ўзбекистонга ҳар қачон қайтишга тайёр"

Би-би-си Ўзбек хизмати бу сана билан ўз мухлисларини ҳам қутлайди!

Би-би-си Марказий Осиё хизмати раҳбари Ҳамид Исмоил билан суҳбат

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002