"Рублнинг қадри тушса ҳам муҳожирлар Россияда қолмоқчи"

Сурат манбаси, RIA Novosti

Ўқилиш вақти: 1 дақ

"Меҳнат муҳожирлари тўп-тўп булиб, Россияни тарк этмоқдалар". Бу ҳақда Россия Муҳожирлик Федерациясининг бошлиғи маълум қилган.

Унга кўра, янги йилдан бошлаб муҳожирларнинг чорак қисми бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишади.

Россия мулозими айтишича, муҳожирлар рубл қурбининг пасайиши, пуллик синовларнинг жорий этилиши ҳамда ишлаш рухсатномаларини олиш қийинлашгани туфайли Россияни тарк этмоқдалар.

Москвада ишлаётган тожикистонлик сартарош Фурқат Абдураҳмоновнинг Би-би-сига айтишича, муҳожирларнинг Россияни тўлиқ тарк этаётгани унчалик тўғри эмас.

Меҳнат муҳожирлари Янги йил байрамини ўз оила-аъзолари билан ўтказиб, яна Россияга қайтишни мўлжаллашган.

Бунга сабаб, рублнинг қадри камайгани билан, муҳожирлар ўз юртларидагидан кўра кўпроқ пул топа олишлари, деб қайд этади у.

Муҳожирлар бу ерга ўрганишган, уйларига аввалгидек минг доллар эмас, 500 доллар юборадилар, лекин тайин ишлари бор бу ерда, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002