Россия рублининг қадрсизланиши муҳожирларнинг даромадини камайтирди

Сурат манбаси, AFP Getty
Россия рублининг қадрсизланиши ҳам Россия ва ҳам жаҳон матбуотининг асосий мавзуларидан бири бўлмоқда.
Душанба куни кескин пасайган рубл сешанба куни биржа савдолари бошланиши билан бироз кўтарилган, бироқ кейин яна пасайиши кузатилган.
Биржада 1 доллар- 50 рубл 77 копеек, 1 Евро эса 63 рубл 24 копеекни ташкил қилган.
Ғарбнинг Россияга қарши жорий этган жазо чоралари оқибатида иқтисодий турғунлик кузатилаяпти, шунингдек, жаҳон бозорида нефт нархининг тушиши ҳам Россия миллий валютасини қадрини туширмоқда.
Бу Марказий Осиё давлатлари иқтисодларига ҳам таъсир кўрсатмоқда, меҳнат муҳожирларининг ойлик даромадлари камайиб кетган.
Рубл қадрсизланишининг таъсири ҳақида Москвада ишлаётган меҳнат муҳожири Аҳаджон гапиради.
Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002








