"Cotton Campaign": Пахта далаларидаги мажбурий меҳнат тўхтатилиши керак

"Cotton Campaign" каолицияси АҚШ расмийларига мактуб йўллаб, Ўзбекистон пахта далаларида болалар ва катталарни мажбурий ишлатиш амалига чек қўйиш йўлида босим ўтказишга даъват қилди.
Ташкилотнинг АҚШ Давлат Котиби Жон Керри номига ёзилган мактубида Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта териш мавсумини кузатиш учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг вакилларини мамлакатга келишларига рухсат бермас экан махсус "қора рўйхат"га киритилиши краклиги айтилган.
Ушбу рўйхатга замонавий қулчиликка қарши етарли чораларни амалга оширмаётган давлатлар киртилиб, оқибати жазо чораларининг критилишига олиб келиши мумкин.
Мактубда айтилишича, жаҳонда кўплаб мамлакатлар инсон тарфикингига қарши етарлича чора-тадбирларни амалга оширмаётган бўлишлари мумкин, лекин Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатни ташкиллаштириб, унинг ортидан ўнларча йиллар мобайнида фойда кўриб келмоқда.
"Cotton Campaign"нинг 2012 йил бўйича чиқарган ҳисоботида яна бир бор пахта далаларига минглаб ёш болалар ва катталар мажбуран сафарбар қилинганлиги айтилган.
"Давлат хизматчилари -ўқитувчи, ҳамшира, шифокор ва қуролли кучлар аскарлари, хусусий ширкатлар ходимлари, олийгоҳлар талабалари ва мактуб ўқувчилари ишдан бўшатилиш, маошдан мосуво этилиш, нафақларнинг тўхтатилиши ва ўқишдан ҳайдалиш пўписалари остида пахта теришга мажбурландилар", дейилади ушбу ҳисоботда.
"Cotton Campaign" мктубида айтилишича, агарда Ўзбекистон шу йил июн ойига қадар Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчиларини таклиф қилмаса махсус рўйхатга киритилган давлатларга нисбатан қўлланувчи жазо чораларига юз тутуиши кераклиги айтилган.
Танқидчилар ҳозирги шароитда АҚШ Ўзбекистон ҳукуматининг ғазабини қўзғашдан ўзини тийиши лозимлиги ҳақида айтадилар. Чунки Афғонистондан хорижий қўшинлари олиб чиқиш жараёнида Ўзбекистон муҳим транзит нуқтаси сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.
"Лекин бу амалга бориш учун кучли ахлоқий асос мавжуд бўлиши билан бирга ўзбек халқи АҚШ замонавий қулчиликка чек қўйиш учун етарлича ҳаракат қилганми-йўқлиги албатта эслаб қолади. Болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнатига чек қўйишга даъват АҚШ ҳукумати Ўзбекистондан талаб қилиши керак бўлган нарсалардан биридир", дейилади "Cotton Campaign" мактубида.
Бир мунча муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳоллари учун қаттиқ жазоланишини маълум қилганди.
"Қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланишга изн берилмайди", - деб айтганди вазирлик матбуот хизмати.
Лекин шундан кейин ҳам пахта даларида ўқувчиларнинг ёппасига теримга сафарбар қилинганликлари кузатилган. Бундан ташқари катта ёшдагиларнинг теримга жалб этилиши ҳоллари кенгайганлиги айтилганди. Ҳуқуқ фаоллари ушбу ҳолталарни ҳужжатлаштириб, қайд қилишга муваффақ бўлишган.












