Ўзбекистон ҳукуматига дунё билдирган ишонч муддати тугамоқдами?

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда кенг миқёсда ислоҳотлар олиб боришини айтганига ҳам уч йил бўлди.
Хусусан, чорак аср халқни қўрқитиш ва жазолаш қуроли бўлиб келган давлат институтларини, энди халққа хизмат қиладиган воситага айлантириш борасида айтиб чиққанди.
Шу манзарада дунё ҳамжамияти ҳам Ўзбекистоннинг ўзгаришига ишонч билдирган:
Халқаро матбуот ва минбарларда Ўзбекистонга нисбатан одатий ашаддий танқидлар ўрнини, тушуниш ва қўллаб-қувватлашга мойил ёндашув эгаллади.
"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси ва "Уздунробита" ширкати асосчиси - тадбиркор ҳамда сиёсатчи Санжар Умаров ББС Ўзбек Хизмати билан видеосуҳбатда айтишича, тез ва ҳақиқий ислоҳотлар бошланмаса, Ўзбекистон раҳбариятига дунё билдирган ишонч муддати тугаши мумкин:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Энди эса Ўзбекистон Ислом Каримов ўлимидан бери илк парламент сайловига тайёрланмоқда.
Лекин кутилаётган парламент сайловида четдаги мухолифат иштирок этмаяпти.
Ҳозирги сайловолди жараёни Ўзбекистон ўзгараётганини кўрсатадими ёки йўқми?

Сурат манбаси, President.uz
Бу сафарги парламент сайлови мамлакат раҳбарияти Ўзбекистон ўзгараётгани, дунёга очилаётгани ва ичкарида иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотлар бошланганини таъкидлаётган паллада ўтмоқда.
Дарҳақиқат, сайловчилар номзодларга ТВ ва ижтимоий тармоқлар орқали саволлар беришмоқда, муаммоларини тўкиб солишаяпти.
Номзодлар айтаётган ҳар бир фикр ё баёнот таҳлил ҳамда танқид қилинаётир.
Мазкур ҳолат илгари кузатилмаганди.
Кўплаб кузатувчиларга кўра, номзодлар чиқишларида сайловчилар муаммоларига етарли эътибор беришмаётгани ёки халқ дардини тушунмаётгани ҳам кузатилади.
Бу фикрлар қанчалик асосли? Махсус видеосуҳбатимизда томоша қилинг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












