Ўзбекистон янги президент учун овоз берди

Сайлов "бўлиб ўтди"

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Сайлов "бўлиб ўтди"

Ўзбекистон конституциясига биноан Президент сайлови қонуний тус олиши учун лозим бўлган сайловчилар кун ярим бўлмасдан овоз бериб улгуришгани хабар қилинди.

Мамлакат оммавий-ахборот воситаларининг илк хабарларида президентликка тўрт нафар номзоднинг овоз бергани акс эттирилди.

Тошкент вақти билан соат 22 да Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов "дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади", деб баёнот берди.

Ўзбекистонда сўнгги президентлик сайлови 2015 йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов тўқсон фоиздан ортиқ овоз олиб ғалаба қозонганди.

Мустақиллик йилларида кечган барча сайловларда бўлгани каби Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ўз баёнотида сайловда ҳақиқий мухолифат мавжуд бўлмаганини, рақобат эса мутлақо кузатилмаганини урғулаганди.

Сайлов комиссия раҳбари эса "бу галги президентлик сайлови ҳам мамлакат миллий қонунчилиги ва халқаро демократик мезонларга мос, очиқ ва ошкора сайлов бўлгани" ҳақида баёнот берган эди.

Бу гал ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов"Сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўла мувофиқ тарзда ўтмоқда. Ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб тушмади", деб баёнот берди.

Нима ўзгарди?

Сарвар Отамуродов

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Сарвар Отамуродов

Энг катта ўзгариш, кузатувчиларга кўра, то вафотига қадар Ўзбекистоннинг ўзгармас президенти бўлиб келган Ислом Каримовнинг сайловда иштирок этмаётганидир.

Бошқа айрим жузъий ўзгаришларга қарамасдан, сиёсий маънода сайлов жараёнида ҳеч нарса ўзгармаган.

Ҳотамжон Кетмонов

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Ҳотамжон Кетмонов

Мухолифатга ва ё мустақил номзодларга изн берилмаган.

Наримон Йўлдошев

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Наримон Йўлдошев

Мавжуд номзодларнинг ҳеч бири ҳукумат сиёсатидан мустақил мавқеига эга эмас.

Айрим кузатувчилар, бу галги овоз бериш бир қадар жонлироқ ўтаётганини айтишмоқда, аммо Тошкентдаги журналистга кўра, бу сайлов жараёнидаги ўзгаришлар билан эмас, халқда Каримов даврида мисли кўрилмаган умидлар пайдо бўлгани билан боғлиқ.

Мирзиёевнинг оиласи кўриниш берди

Шавкат Мирзиёев оиласи билан

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев оиласи билан

Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу галгисида муваққат президент лавозимида бўлган ва аксарият томонидан асосий номзод дея эътироф этилган Шавкат Мирзиёев ўз оила аъзолари билан овоз берган.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовдан фарқли равишда Мирзиёев ўз оиласи даврасида оммавий-ахборот воситаларига очиқ кўриниш берган.

Оммавий - ахборот воситалари қолган уч номзоднинг фақат ўзлари овоз бераётганини кўрсатган.

Россиядаги миллионлаб ўзбек муҳожирлари овоз беришдими?

Ўзбек муҳожирлари

Сурат манбаси, BBCuzbek

Сурат тагсўзи, Ўзбек муҳожирлари

Москвадаги мухбиримизга кўра, Россия пойтахтидаги Ўзбекистон элчихонасига келаётган муҳожирлар сони аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада кўп.

Айрим ўзбекистонлик муҳожирлар Санкт Петербургдан сайлов учун келишганини айтишган.

Мухбиримиз суҳбатда бўлган аксарият ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда.

Аммо кузатувчиларга кўра, ўзбекистонлик муҳожирлар орасида ҳужжатсиз истиқомат қилаётганлар ҳам талайгина ва улар учун сайловда овоз бериш имконсиздир.

Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Россия бўйлаб сайлов участкалари Москва ва Новосибирскда ташкил қилинган, холос.

Номзодлар ҳақида қисқача

Президентлик сайловига Ўзбекистондаги Либерал-Демократик партия муваққат президент, Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган.

"Миллий тикланиш" партияси Сарвар Отамуродов номзодини, "Адолат" социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Халқ Демократик партияси эса Ҳотамжон Кетмонов номзодини илгари сурганлар.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси сайловчи сифатида 21 миллион 400 фуқаро рўйхатга олингани ҳақида хабар тарқатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.