Олий ўқув юртларига тест натижалари чиқди

тест натижалари

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига 1 августда бўлиб ўтган кириш имтиҳонлари натижалари маълум бўлган.

20 августдан бошлаб тест натижаларини барча ўқув юртларида билиш мумкинлиги айтилган.

Ахборот дастурида бу ҳақда расман хабар берилган.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, ДТМнинг Telegram тармоғидаги @DTMbot боти ёки Click тизими орқали абитуриентлар қай тартибда ўқишга қабул қилинганлари тўғрисида маълумот олганлар.

Натижаларни мобил телефони орқали CМС юбориш ёки давлат тест марказининг сайтига кириб аниқлаш мумкин. Кирувчиларнинг сони кўплиги боис ДТМ сайти ишламай қолган.

Ижтимоий тармоқларда эса бир неча кундан бери тест натижаларининг кечикаётгани муҳокама қилинган. Аксарият фойдаланувчилар таълим тизимидаги қаллобликларни танқид қилишган.

Иштиёқмандлар кўплиги орқасидан тест натижаларини пул эвазига билиб беришни таклиф қилувчилар ҳам пайдо бўлган.

Давлат тест маркази имтиҳон натижалари фақат ўз сайтида эълон қилишини билдирган бўлсада, 10-15 кунда чиқиши айтилган натижалар нимага кечикаётгани сабабини тушунтирмаган.

Ўтган йилги тест натижалари 20 августда эълон қилинган эди.

Маълумотлар кўрсатишича, бу йил Ўзбекистонда рекорд даражада- 663,2 минг абитуриент ўқишга ҳужжат топширган.

Бундан атиги 57,9 мингтаси талабаликка қабул қилинади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio