|
'Эзгулик' Марказий сайлов комиссияси қароридан норози | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Эзгулик" жамияти тарқатган хабарда айтилишича, Ҳайит Абдуллаев бошчилигидаги мухолифат фаоллари "Бирлик" партиясидан президентликка номзод кўрсатиш мақсадида сайловчиларнинг ташаббус гуруҳини ташкил этиш учун махсус рухсатнома берилишини сўраб сайлов комиссиясига мурожаат этганлар. Дастлаб Тошкентдаги Марказий сайлов комиссияси мулозимлари ташкилий гуруҳ аъзоларига сайлов кампанияси бошланганидан сўнг мандат берилишини айтишгани, шу важдан ҳужжатлар қабул қилинмаганини хабар қилади "Эзгулик" жамияти. "Шундан сўнг ташкилий гуруҳ фаоллари ўз ҳужжатларини почта орқали юборишга мажбур бўлганлар", деб ёзилади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти тарқатган хабарда. Сайлов комиссияси ташкилий гуруҳ ҳужжатларини қабул қилмагани тўғрисида почта орқали бохабар этган. "Сайловчиларнинг Ташаббус Гуруҳини ташкил этиш бўйича ташкилий гуруҳнинг мажлиси ҳужжатларини қабул қилишга рад жавоби берилишига ушбу мажлис сайлов кампанияси бошланишидан олдин ўтказилгани важ қилиб кўрсатилган. Аслида эса Ўзбекистон қонунларида Сайловчиларнинг Ташаббус гуруҳи мажлисини ўтказиш муддати белгиланган, бирор бир қонунда Ташкилий гуруҳ мажлисини ўтказиш муддати белгиланмаган", деб ёзади "Эзгулик". Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ташаббус гуруҳи мажлисини ўтказмоқчи бўлган фуқароларнинг аризасинии инкор этди, юзаки жавоб билан чекланди, деб ҳисоблайди "Эзгулик" жамияти. "Оқибатда Сайловчиларнинг Ташаббус гуруҳининг мажлисини ўтказишнинг қонун доирасида белгиланган муддати ўтиб кетди. 300 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг сиёсий ҳуқуқи, президентликка номзод илгари суриш ҳуқуқи бузилди", деб ёзади "Эзгулик Инсон ҳуқуқлари жамияти ўзининг хабарида. "Эзгулик" жамиятининг раисаси Васила Иноятованинг Би-би-сига айтишича, ташкилий гуруҳ "Бирлик" партияси раиси Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун, Васила Иноятова ҳамда академик Бек Тошмуҳамедов номзодини илгари суришни мақсад қилган. "Эзгулик" ташкилоти сайлов мулозимлари фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этганликларини айтиб, маҳкама идораларига шикоят қилишини билдирган. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Либерал-демократлар Каримов номзодини илгари сурмоқчи04 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланди21 Сентябр, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда декабрда президентлик сайловлари бўлади18 Сентябр, 2007 | Bosh Sahifa Каримов мустақилликни энг узун нутқи билан кутиб олган31 Август, 2007 | Bosh Sahifa 'Каримов номзодини учинчи муддатга илгари суриши мумкин'22 Март, 2007 | Bosh Sahifa Ислом Каримов президентлигига қарши норозилик 05 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Шосалимов ўз номзодини илгари суриш қарорида02 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Миллий Нажот қўмитаси БМТга мурожаат қилди22 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||